Олимпиада учун йўл: 18 сентябрь куни Нигора Бакирова аёллар кураши бўйича баҳсларга киришади.

Олимпиада учун йўл: 18 сентябрь куни Нигора Бакирова аёллар кураши бўйича баҳсларга киришади.


Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида 14-22 сентябрь кунлари Токио олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналадиган спорт курашлари (юнон-рим кураши, эркин кураш ва аёллар кураши) бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Токио олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналадиган бу баҳсларда Сирдарё вилояти ва Ўзбекистон Республикаси миллий терма жамоа аъзоси Нигора Бакирова 57 кг вазинда аёллар кураши бўйича баҳсларда қатнашади. Бу галги жаҳон чемпионатида 2020 йил Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига жами 108та йўлланма ўйналади. Ҳар бир вазн тоифасида кучли олтиликка кирган спортчилар 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишади. Яъни, мусобақанинг барча ярим финалчилари автоматик тарзда йўлланмага эга бўлса, яна иккита йўлланма ярим финалгача етиб келолмаган спортчилар ўртасида ўтказиладиган ўтиш ўйинларида тақсимланади.


Жаҳон чемпионати тақвими

18 сентябрь

Аёллар кураши, саралаш (-57, -59, -65, -76 кг)

Аёллар кураши, ярим финал (-57, -59, -65, -76 кг)

19 сентябрь

Аёллар кураши, бронза учун (-57, -59, -65, -76 кг)

Аёллар кураши, финал (-57, -59, -65, -76 кг)





Report Page