Сардоба тумани 18-умумтаьлим мактаби спорт залида волейбол мусобақаси ўтказилди.

Сардоба тумани 18-умумтаьлим мактаби спорт залида волейбол мусобақаси ўтказилди.


Жорий  йилнинг 4 сентябрь куни  Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ва топшириқлар ижросини таьминлаш мақсадида Сардоба туманида жойлашган Вилоят хокими томонидан Билимлар куни муносабати билан “Мустакиллик дарси” ўтказилган 18-умумтаьлим мактаби спорт залида волейбол мусобақаси ташкиллаштирилди.

Мусобақаларда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси жамоаси, Вилоят спорт турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Мирзаобод тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби хамда Сардоба тумани спорт мактаби, тумандаги 5, 15, 18 мактаблардан ташкил топган ходимлар иштирок этишди.

Мусобақа якунида Сирдарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан иштирокчиларга дипломлар ва эсталик совғалари шунингдек 18- умумтаьлим мактабига янги ўкув йилида ўкувчиларни мунтазам спорт билан шуғулланишлари мақсадида волейбол, футбол, баскетбол ва гандбол тўплари тақдим этилди.



Report Page