Эркин курашчимиз Мақсуд Вейсалов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди

Эркин курашчимиз Мақсуд Вейсалов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди


Хабар берганимиздек, Эстониянинг Таллин шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. 
-97 килограмм вазн тоифасида кечган эркин кураш баҳсида ҳамюртимиз Мақсуд Вейсалов бронза медалига сазовор бўлди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган курашда ҳиндистонлик Акаш Антига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Мақсуд Вейсалов Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Бахт шаҳрида 1999 йил 23-январда тавалут топган, ҳозирда Гулистон давлат университети жисмоний маданият факултети 2-курс талабаси. 
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди.


Report Page