“Алпомиш” спорт мажмуасида шахмат спорт тури бўйича маҳорат сабоқлари (мастер класс) ўтказилди.

“Алпомиш” спорт мажмуасида шахмат спорт тури бўйича маҳорат сабоқлари (мастер класс) ўтказилди.


2020 йил 29 февраль куни “Алпомиш” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган 5 та мухим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш, ёш спортчиларни маҳоратини ошириш, уларни спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ИБЎСМ томонидан спортнинг шахмат тури бўйича Гулистон давлат университети ўқитувчилари Холиқов Умид, Эрматов Валижон ҳамда спорт устаси Жуманов Элбеклар иштирокида маҳорат сабоқлари (мастер класс) ўтказилди.

Мазкур маҳорат сабоқлари (мастер класс)да Боёвут туман, Гулистон шахар БЎСМ ҳамда Сирдарё вилояти СЎТ ва ЕАИБЎСМнинг 40 нафар (шундан қизлар 16 нафар) ўқувчи – спортчилари иштирок этдилар. 

Маҳорат сабоқлари (мастер класс) давомида Холиқов Умид шахмат спорт турини аҳамияти, келиб чиқиш тарихи, бугунги холати тўғрисида маълумот берди. Эрматов Валижон ҳамда Жуманов Элбеклар кўргазмали шахмат тахтасида ўз спорт фаолиятларидаги энг ахамиятли партияларини шархлаб бердилар. Шундан сўнг Жуманов Элбек 10 та шахмат тахтасида ўқувчи – спортчилар билан сеанс олиб борди. Натижа 2 та дурранг, 8 та ғалаба Жуманов Элбекда



Report Page