Савченко Донбассдаги уруш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Савченко Донбассдаги уруш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

kun.uz

Украина Олий радаси депутати Надежда Савченко мамлакат ҳукуматини Донбассдаги уруш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. У бу ҳақда ўзини ҳибсда сақлашни узайтириш бўйича суд қарорига изоҳ бериб, айтиб ўтди, деб ёзмоқда «Страна.ua».

Савченконинг огоҳлантиришича, Киев мамлакатдаги уруш давом этса, «тишидан зарба ейди».

«Агарда улар бу урушни тўхтатмаса, унда ҳам Ғарбдан, ҳам Шарқ томондан тишларига қарата берилган зарбани қабул қилиб олади. Ўзини ҳокимият деб атаётган ўша расмий Киев», - деди депутат.

22 июнь куни Киевдаги суд Надежда Савченкони ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди. У Рада биносида терактлар содир этишга тайёргарликда гумонланиб ҳибсга олинди. Май ойида суд ҳибсда сақлаш муддатини 13 июлга қадар узайтирган.

Report Page