Samsung ҳар бир харидорга кино ва кўнгилочар дастурларнинг ғаройиб оламини совға қилади

Samsung ҳар бир харидорга кино ва кўнгилочар дастурларнинг ғаройиб оламини совға қилади


Янги QLED, Neo QLED, Crystal UHD ёки The Frame телевизоридан харид қилиб, MEGOGOга 24 ойлик бепул обунани қўлга киритинг.

Ёз мавсуми тугашига озгина вақт қолди, аммо бу кайфиятни тушириш учун сабаб бўлолмайди. Куз фасли ҳам ўзининг ёрқин ранглари, юмшоқ пледга ўралиб, севимли фильмларингизни кўриб ўтказилган оқшомларнинг сокин муҳити билан сизга илҳом бахш этиши мумкин.

15 август кунидан Samsung ва MEGOGOнинг янги акцияси ишга тушади ва 2021 йилнинг 15 октябрь кунига қадар давом этади. Қизиқарли янгиликларни соатлаб қидиришингизга ортиқ ҳожат қолмайди, чунки уларнинг ҳаммаси “қўлингиз остида” бўлади. Бутун оила учун кино ва кўнгилочар дастурларнинг ғаройиб олами.

Компаниянинг янги телевизорлари мукаммал даражада аниқ кўринадиган тасвирлар, юқори сифатли, кенг кўламли товуш ва ультра замонавий дизайнга эга. Келинг, улардан қайсилари акцияда иштирок этишини билиб оламиз.

Samsung Neo QLED – технологиялар оламидаги инновацион ютуқ

Samsung компанияси исталган контентни максимал даражадаги 8К ёки 4К сифатигача катталаштириб, тасвирни мукаммал даражада аниқ кўрсатадиган телевизорни тақдим этди.

Шунингдек, илк маротаба янги Quantum Mini LED чироқларини қўлланилиб, график процессор янгиланди, дисплейнинг қалинлигини ва рамканинг энини 0,8 мм.гача камайтирилди. Албатта, товуш ҳақида ҳам унутмаслик керак. Samsung Neo QLED функциялари томошабин суҳбатнинг ҳар битта сўзини эшита олиши ва ён-атрофдаги шовқинга чалғимаслиги учун, экрандаги овозни кучайтиради.

Samsung Crystal UHD – максимал даражадаги қулайлик

Samsung Crystal UHD телевизорлари ҳатто энг диди нозик томошабинларнинг талабини ҳам қондиради. UHD экранидаги аниқ тасвир FHD билан таққослаганда 4 маротаба кўп пикселларни ўз ичига олади. Шу боис, ҳатто қоронғи саҳналарда ҳам, максимал даражада кўп тафсилотларни кўрасиз.

Dynamic Crystal Color технологияси ёрдамида рангларни ғоятда шаффоф ва хилма-хил акс эттиргани учун, телевизордаги ранглар юқори даражада бир-биридан фарқланади, кўриш бурчаги кенгайиб, тасвир ҳаққоний чиқади. Севимли фильмингизга шўнғиш – осон. Бари Samsung Crystal UHD тўлиқ рамкасиз эканлиги туфайли.

Samsung The Frame – интерьернинг қиёфасини ўзгартирамиз

Замонавий технологиялар бир жойда тўхтаб турмайди, буни Samsung  компанияси чинакамига бетакрор телевизорларни ишлаб чиқариш орқали яна бир бор исботлаб берди. Samsung The Frame – улардан бири. У уйингизда ҳаққоний расмлар галереясини яратишга имкон беради. Ўчирилган режимда унинг экрани санъат дурдоналарини намойиш этса, ёқилганда ноёб 4К QLED сифатидаги фильмларни кўрсатади.

Телевизорнинг товуши ҳам ҳайратга солишда давом этади. SpaceFit Sound технологияси телевизор турган жойдаги ён-атрофни таҳлил қилиб, товушни интерьернинг ўзига хос жиҳатларига мослаб калибрлаб, маълум бир ўлчамга келтиради.

Идеал жуфтлик: Samsung ва MEGOGOга бепул обуна

Экранда содир бўлаётган воқеалар жойида бўлиш ва тўлиқ шўнғиш эффектини сунъий идрокка асосланадиган янги телевизор ва MEGOGOда фильм ва сериалларни кўриш учун бепул обуна билан ҳис қилиш мумкин. 

2021 йилнинг QLED, Neo QLED, Crystal UHD ёки The Frame телевизорларини харид қилинг ва MEGOGOга бепул 24 ойлик обунани қўлга киритинг.

Совға қилинадиган промокодни қуйидагича фаоллаштириш мумкин:

1.    Samsung Smart TVда MEGOGO иловасига киринг;

2.    Иловада – совғали баннер/расмдаги “Олиш” ёзувини босиш;

3.    Бутун оилангиз билан мазза қилиб севимли фильмларингизни кўриш.

Акция бутун Ўзбекистон бўйлаб 2021 йил 15 августдан 15 октябргача  амал қилади. 

Акция ҳақида янада кўпроқ тафсилотларни ҳавола бўйича билиш мумкин.

Facebook: fb.com/SamsungUzbekistan

Instagram: @SamsungUzbekistan

Telegram: t.me/SamsungUzbekistan

Сайт: www.samsung.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page