Samsung омадли харидорларига 100дан ортиқ совғалар туҳфа этди

Samsung омадли харидорларига 100дан ортиқ совғалар туҳфа этди


21 май куни WyndhamTashkent меҳмонхонасида Samsung’нинг баҳорий промо акцияси ғолибларини аниқлаш маросими ўтказилди. Танлов шартлари жуда оддий бўлиб, унга кўра 5 апрелдан 5 майгача телевизор, совитгич ёки кир ювиш машинасини харид қилган мижозлар қуйидаги супер-совринлар ўйинида иштирок этишлари мумкин эди:

  • Сўнгги русумдаги кир ювиш машиналари, совитгич, телевизор, чангютгич ва микротўлқинли печдан иборат совға тўплами;
  • 10 та совитгич;
  • 10 та кир ювиш машинаси;
  • 20 та телевизор;
  • 30 та чангютгич;
  • 30 та микротўлқинли печ.

25 май куни ўтказилган расмий тақдирлаш маросимида ғолиблар ўз совринларига эга бўлдилар.

Биз акцияда иштирок этиб, Samsung компаниясининг совринларини қўлга киритган бахтли ғолибларимизнинг таассуротларига қизиқдик.

Елизавета:

“Уч ҳафталар аввал бувижонимизга кир ювиш машинаси олгани бордик. Акция ҳақида сотувчи-консультант маълумот бериб, унда иштирок этишга таклиф қилди. Ҳужжатларни тўлдириб, танлов ҳақида бироз унутиб ҳам юбордик. Жума куни қўнғироқ қилишди. Аввалига нима бўлаётганини тушунмадик. Дўконда бизга совғаларимизни кўрсатишмагунича ҳам эшитганларимизга ишонмадик. Энг қиммат ва сўнгги русумдаги техника соҳибларига айланганимиздан хурсандмиз. Samsung’га раҳмат”.

Дилшод ва Нигора:

“Биз яқинда турмуш қурдик. Шунинг учун уйимизни жиҳозлай бошлаган эдик. Дўконга чангютгич ва телевизор олишга бориб, мана, катта Samsung совитгичини ютиб олдик. Рафиқамга ҳазиллашиб, бунақа совитгич билан супермаркет ҳам очса бўлади, деб қўяман. Аъло кайфият ва соврин учун ташаккур. Келгусида ҳам Samsung акцияларида, албатта, қатнашамиз”.

Малика:

“Ўғлим билан совитгич олгани келдик. Сотувчи-консультант амалдаги акцияда қатнашишга таклиф этди. Аввалига ўғлимни бу ниятдан қайтариб, “Кетдик, барибир ҳеч нарса ютмаймиз”, дедим. Жума куни эса бизга қўнғироқ қилиб, нафақат оддий соврин, балки супер тўплам эгасига айланганимизни таъкидлашди. Бу ўғлимнинг тўйи олдидан ажойиб ва кутилмаган совға бўлди. Ташкилотчиларга ташаккур”. 

Тулендибаев Алимжон,

Samsung компаниясининг маиший техника ва телевизор бўлими бошлиғи:

Samsung Ўзбекистондаги узоқ йиллик фаолияти даврида маҳаллий аҳоли орасида катта машҳурликка эришди. Сифат, нарх ва қулайлик – бизни айнан шу 3 жиҳат сабабли қадрлашади.Биз одамларга қувонч улашиб, уларнинг ҳаётларига енгиллик олиб кираётганимиздан бахтиёрмиз. Айниқса, шундай муқаддас айёмлар арафасида жамоамиз инсонларнинг хотирасида узоқ вақт қоладиган лаҳзаларни улашаётганидан мамнунмиз. Компаниямиз жамоаси барча мусулмонларни муқаддас Рамазон ҳайити билан табриклаган ҳолда уларнинг ҳар бирларига тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилаб қолади.

Янги акцияларимиз тўғрисида Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларимизда билиб олишингиз мумкин @samsunguzbekistan.

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page