Самарқанддаги учрашувда зиёратгоҳлар муҳтожларга кўмак бериши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

Самарқанддаги учрашувда зиёратгоҳлар муҳтожларга кўмак бериши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди

@vaqfuz
www.vaqf.uz


"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари И.Халилов жорий йилнинг 21 август куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди ва вилоятда фаолият юритаётган зиёратгоҳлар раҳбарлари билан учрашди.

www.vaqf.uz


Учрашувда зиёратгоҳларда амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганилди.

www.vaqf.uz
www.vaqf.uz


Фонд раҳбари И.Халилов вилоятдаги ҳар бир зиёратгоҳларда мавжуд камчиликлар, зиёратчиларга қулайликлар яратишда йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш бўйича зарур тавсияларни бериб ўтди. Зиёратгоҳларда хорижлик меҳмонлар учун ҳам шароитлар яратиш, таҳоратхоналарни таъмирлаш, аёллар учун алоҳида таҳоратхоналар ташкил этиш тавсия этилди.

www.vaqf.uz
www.vaqf.uz


Бундан ташқари, сентябрь ойидан бошлаб, зиёратгоҳларда фаолият олиб бораётган гидлар Фонд ҳомийлигида 3 ойлик инглиз тилини ўрганиш курсларида таълим оладилар.


Тадбир сўнгида "Вақф" фонди раҳбари зиёратгоҳлар ходимларига жойлардаги чин етимлар, боқувчисини йўқотган шахсларни аниқлаш, уларга ҳомийларни жалб қилган ҳолда мактаб учун кийим-кечак, ўқув қуролларини олиб бериш бўйича ҳам тавсиялар бердилар.


Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида "Сиздан, шунингдек, етимлар тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: “Уларни ислоҳ қилиш яхшидир. Агар (молларингизга) уларнинг молларини қўшиб юборсангиз (зарари йўқ), зеро, улар (бамисоли) ўз биродарларингиздир..." дея марҳамат қилади. Шундай экан етимларга яхшилик қилишнинг ажри юксакдир."


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page