Самарқандда қурбонлик гўштлари муҳтожларга тарқатилди

Самарқандда қурбонлик гўштлари муҳтожларга тарқатилди

@vaqfuz


@vaqfuz


Ислом оламидаги муборак айёмлардан бири бўлган Қурбон ҳайити – меҳр-мурувват, саховат байрами бўлиб, муқаддас динимиз анаъналарига кўра, моддий имконияти бўлган кишилар томонидан ушбу ҳайитда қурбонликлар қилинади ва биринчи навбатда эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кишиларга тарқатилади. 


Кексалар, беморлар ва ногиронлиги бўлган шахслардан ҳол сўраб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. 


“Вақф” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилоят филиали ҳам ушбу айём муносабати билан Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрор Валий” жоме масжидида қурбонлик тадбирини ўтказди. 

@vaqfuz
@vaqfuz
@vaqfuz


Тадбирда бир бош қора мол қурбонлик қилиниб, унинг гўшти туманларда истиқомат қилувчи 30 нафар муҳтож оилаларга, Имом Бухорий ҳадис мактаби, вилоят ногиронлар жамияти аъзоларига жами 205 килограмм миқдорида гўшт хайрия сифатида тарқатилди. 

@vaqfuz


Бундан ташқари “Вақф” хайрия жамоат фондига қарашли зиёратгоҳ ва масжидлар томонидан ҳам қурбонликлар ташкил қилиниб, ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга берилди.

@vaqfuz
@vaqfuz
@vaqfuz


Маълумот учун, Самарқанд вилоятида жами 2 тоннага яқин қурбонлик гўшти тарқатилди.


Вақф хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page