"Вақф" фонди ҳомийлигида ногиронлиги бўлган кишилар зиёратга йўл олди

"Вақф" фонди ҳомийлигида ногиронлиги бўлган кишилар зиёратга йўл олди

vaqf.uz
Бугун, 13 февраль куни "Вақф" хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи эшитиш ва гапириш билан боғлиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун Самарқанд вилоятига зиёрат саёҳатини ташкил этди.


Ушбу саёҳатга 40 нафар кишилар жалб этилган бўлиб, улар Самарқанддаги бир қанча зиёратгоҳларни зиёрат қилишлари, Ислом динининг кенг ёйилишида ўз ҳиссаларини қўшган уламолар ҳаққига дуои тиловатлар қилишни мақсад қилганлар.


Эрта тонгдан автобусларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги "Муслим тур" сайёҳлик компанияси ташкилотчилигида зиёратчилар Самарқанд томон йўлга чиқдилар. 


Саёҳат тафсилотларини сайтимизда кузатиб боринг!


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Report Page