Salom

Salom

Top

Ҳозирги вақтда камералар 2 турдаги ЙҲХ қоидабузарликларни аниқлайди - светофорнинг қизил чироғига ўтиш ва тезликни ошириш. Йодда тўтиш лозим: «қизил чироқда» тўҳташ-чизиқни кесиб ўтиш, светофорнинг қизил чироғига ўтиш каби ҳисобланади ва тегишли тарзда жазоланади.


Агарда Сиз «яшил чироқда» чорраҳага кирган бўлсангиз – светофорнинг тақиқловчи белгисини ёнган тақдирда ҳам, ҳаракатни давом эттиришингиз лозим.


Агарда Сизнинг автомобилингиз тўҳташ-чизиқни «қизил» ёнган пайтда кесиб ўтган бўлса – бу қоидабузарлик ҳисобланади, фавқулотда тормозни босган тақдирингизда ҳам. Чунинг учун – светофорнинг яшил чирўги ўчиб - ёнганида, ёки сариқ чироқ ёнганда – шошилманг, тўҳташ-чизиққача тўҳтанг.


Чапга бурилишда шу қоидалар амалда – светофорнинг яшил чирўгида Сиз тўҳташ-чизиқни кесиб ўтишингиз ва бурилишга тайёрланишингиз мумкин. Агарда Сиз қарама-қарши йўналишдаги автомобилларга ёки пиёдалар ҳаракатига тўсиқ хосил қилган бўлсангиз, маневрни охирига йетказишингиз керак. Агарда чорраҳа чегарасигача узоқ бўлса ва автомобилингиз пиёдалар ҳаракатини тўсмаган бўлса, светофорнинг руҳсат этувчи чироғини кутиб ҳаракатни давом эттиришингиз мумкин.


Агарда тўҳташ-чизиқ кўринмаса, пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмасдан чорраҳага йетмасдан тўҳташ лозим. Тўҳташ чизиғ кўринмайдиган чорраҳаларда, камералар тўҳташ-чизиғини кесиб ўтиш билан боғлиқ бўлган қоидабузарликларни аниқламаслиги керак. Агарда тўҳташ-чизиғи иккита бўлса энг янгисини олдида тўҳташ лозим, янги қайсилига тушунарсиз бўлса – светофордан энг узоқдагиси олдида.


Руҳсат этилган тезлик режимини ошириш борасида қўйидагиларни ёдда тутиш лозим. ЙҲХ қоидабузарликларни аниқлаш тизимида 5 км/соат ҳатолик киритилган. Масалан: белгиланган йўл қисмида руҳсат этилган тезлик 50 км/соат бўлса, камералар қоидабузарликни тезлик 55 км/соат дан ошганда аниқлайди.


Чорраҳадаги ҳаракатни тартибга солувчи ходим бошқарган тақдирда ва светофорнинг «қизил чироқ»да ҳаракат қилишни кўрсатса – тартибга солувчи кўрсатмаларига бўйсиниш лозим.

Report Page