ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Б.Бекмуродов       

*Вилоят ҳокимининг сайёр қабули


Боёвут туманидаги Ғаллакор қишлоғида ўтказилган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари, вилоят ташкилотлари, тижорат банклари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари иштирок этдилар.

Сайёр қабул олдидан Боёвут туманидаги 38 нафар профилактика инспекторларига велосипедлар, 3 нафар ногиронга ногиронлик аравачалари топширилди.

Шунингдек, ғалла режасини бажаришда ҳисса қўшган отряд бошлиқлари, илғор комбайн операторларига туман ҳокимлигининг совғалари берилди.

Вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган фуқаролар тадбиркорликни ривожлантириш, уй-жой участкалари, электр энергияси, йўл қурилиш, кўчаларни обод қилиш бўйича юзага келган муаммолар хусусида сектор раҳбарларига мурожаат этдилар.

Фуқаролар мурожаатлари шу ернинг ўзида ўрганиб чиқилиб, асосий масалаларга шу ернинг ўзида ечими топилди. Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан алоҳида эътиборга олинди.


Report Page