Лимон ўргимчаги: Ўзбекистондаги турлари ва муаммога ечим

Лимон ўргимчаги: Ўзбекистондаги турлари ва муаммога ечим


Лимон дарахтлари ва уларнинг меваларида ўргимчак канаси бошқа мевали дарахтлар сингари сезиларли даражада муаммолар юзага келтиради. Аксарият ҳолларда лимон дарахти ва унинг мевасида тўрт хилдаги ўргимчак каналари учрайди. Ўзбекистонда ўргамчак канасининг ушбу тўрт хилнинг қайси бирлари иссиқхона (теплица) шароитида учраши ҳақида тўлиқ маълумотлар йўқ.

Цитрус қизил канаси

1. Цитрус қизил канаси - баргларнинг юзасида очиқ рангдаги доғлар ҳосил қилади. Унинг туҳумлари қизил рангда бўлади. Каналар асосан қизғиш ва қўнғир рангда бўлади.

Техас цитрус канаси

2. Техас цитрус канаси - унинг озиқланиши натижасида баргларнинг юзаси ранги очаради, жуда кўпайган шароитда барглар муддатидан олдин тўкилишни бошлайди ва баъзида барглар тўкилиб уларнинг чўпининг ўзи қолади. Унинг тухумлари дастлаб сарғиш ранг бўлади ва очилишидан олдин қизғиш жигарранг тус олади. Цитрус канаси туҳумларидагидек тукчалари бўлмайди.

Икки ҳошияли ўргамчак канаси

3. Икки ҳошияли ўргимчак канаси - Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган ўргамчак каналардан бири ҳисобланади. Унинг озиқланиши натижасида лимон баргларининг юзасида оч рангдан қуриб қолган тўқ жигарранггача доғлар пайдо бўлади. Тухумлари дастлаб шаффоф ва вақт ўтиши билан оқиш (сутсимон) рангда бўлади. Тухумлари ипаксимон толаларга ёпишган ҳолда учрайди.

Юма ўргимчак канаси

4. Юма ўргимчак канаси - асосан баргларнинг орқа томонида озиқланади ва ўзидан ўргамчак тўри чиқаради. Тухумлари шафтолиранг бўлиб, ялтираб туради.

Ҳурматли боғбонлар! Ҳар доим ўзингиз билан боғда ва иссиқхонада дафтар ва ручка, телефон ва лупа олиб юришингиз талаб этилади. Бу қуроллар дарахтларда юзга келаётган барча маълумотлари аниқлаш, улардаги ўзгаришларни ёзиб бориш ва расмини олиш учун керак бўлади. Ҳар доим ҳам мутахассислар сизнинг яқинингизда бўлмаслиги мумкин ва телефон орқали берган оғзаки маълумотингизни тушунмаслиги мумкин. Мана шундай ҳолда олиб борган изланишларингиз ва расмларингиз қўл келади.

Аксарият боғбонлар муаммони бартараф қилиш учун ўйлашни ва изланишни истамайди, "мана бу дорини сепинг, муаммо ҳал бўлади" деган жавобни кутишади. Афсуски, бу - умуман нотўғри ёндошув. Мутахассис ҳамма нарсани билавермайди ва баъзида муаммони нотўғри талқин қилиши мумкин ёки агар дўконга мурожаат қилган бўлсангиз, сиздан фойда олиш учун тўғри келмайдиган кимёвий препаратларни тавсия қилишни бошлаши мумкин. Шундай ҳолатларнинг олидини олиш учун боғбоннинг ўзи ҳам маълум бир даражада маълумотга эга бўлиши шарт.

Лимон дарахтидаги ўргимчак канасига 2 хил чора кўриш мумкин:

1. Биологик (кимёвий препаратсиз) усул:

Теплицада ўргимчак кананинг табиий душманларини кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Булар: А) йиртқич каналар (Phytoseiulus persimilis) ва В) Хон қизи. Ушбу икки турдаги ҳашаротларни теплицада қирилиб кетишининг олдини олинг. Хон қизини лабараториядан олиб келиб кўпайтиришингиз мумкин. Уларнинг қирилиб кетишининг олдини олиш учун қўллаётган кимёвий препаратларингизни эҳтиёткорлик билан ва керагидан ортиқ миқдорда ишлатманг. Имкон қадар перитроид кимёвий препаратларни ишлатишдан қочинг.

Перитроид исектицидларни қандай аниқлаш мумкин? 

Перитороид исектицидларнинг актив таъсир қилувчи моддаси (препарат этикеткасини яхшилаб ўқинг) доим -thrin ёки -ate қўшимчаси билан тугайди. Масалан allethrin, resmethrin, permethrin, cyfluthrin or esfenvalerate.

Ўзбекистонда кўп қўлланиладиган перитроид исектицидларга мисол, Нурель Д (Nurell D), Каратэ (Karate)

Перитроид препаратлар бир вақтнинг ўзида ҳам фойдали ва зарарли ҳашаротларни қириб ташлайди. Бундай препаратларни мавсум ўртасидин кейин қўллашга ҳаракат қилиш зарур.

2. Кимёвий усул

Биологик усул иш бермаган ҳолда ёки ўргимчак канаси жуда кўп тарқалган ҳолда кимёвий препаратларни қўллашга ҳаракат қилиш керак. Кимёвий препаратларни қўллашда қуйидагиларга аҳамият бериш тавсия қилинади: 

А) Майтицидлар ёки акарацидлар ўргимчак кананинг қайси авлодига қарши қўлланиляпти? Замонавий акарицидлар зараркунандаларнинг айни бир авлодига (личинкалари, балоғатга етганлари, туҳум босқичи) қарши йўналтирилган (тизимли) қўлланилиши мумкин. Бунинг учун қўллаётган препаратингизнинг ёрлиғини яхшилаб ўқинг ва қўллашдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашинг. 

В) Айни бир Майтици ёки акарацидни қайта қайта қўлламанг. Аксарият ҳолларда боғбонлар кимёвий препаратларни тўғри тушунмай бир синфга ёки актив таъсир қилувчи моддаси бир ҳил бўлган турини қайта-қайта қўллаши орқали каналарда ушбу химикатга нисбатан кўникма ҳосил бўлади ва натижада таъсир қилмай қўяди. Шу сабабдан қўллашдан олдин химикатнинг ёрлиғини яхшилаб ўқинг ва унинг актив таъсир қилувчи моддасига эътибор беринг ёки малакали мутахассис билан масалаҳатлашинг.

Ўзбекистонда кенг тарқалган акарацидлар (майтицидлар) рўйҳат, уларнинг актив таъсир қилувчи моддасига эътибор берган ҳолда ишлатиб кўриш мумкин

Крафт, Вертимек, Вертимек Дуо, Энвидор Спид номи ҳар ҳил бўлгани билан актив таъсир қилувчи моддаси бир хил. Демак, буларнинг фақат биридан фойдаланиш керак (максимум бир мавсумда 2 марта), учинчисидан рўйҳатдаги бошқа препаратлардан бирини қўллаш керак.

Маслаҳат: ким томонидан қандай препарат тавсия қилинмасин, уни дастлаб кичикроқ жойда синаб кўринг. Одатда, препаратларнинг таъсир кучи максимум 10 кунда билинади. Таъсир кучи ва фойдасига амин бўлгандан кейингина кенг майдонга қўллашга ҳаракат қилинг. Вақт, об-ҳаво шароити, экин тури ва ҳоказоларга қараб бир препарат турли ҳудудларда турлича таъсир қилиши ҳам мумкин.

Манба: Fruit master



Report Page