РР

РР


عبدالله i ♥ الله☪☝:

1. Таом тарқатиш.


عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الْإِسْلَامِ خَيْرٌ قَالَ تُطْعِمُ الطَّعَامَ وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан "Ислом(даги амаллар)нинг қайси бири яхшироқ?" – деб сўради. Росулуллоҳ: "(Одамларни) таомлантирасан, ўзинг таниган ва танимаганга салом берасан", деб жавоб бердилар". Бухорий (12), Муслим (39/66).


Бу суннатни ҳаётга татбиқ қилиш учун оилангиз эҳтиёжидан бироз ортиқча овқат қилиб, уни атрофингиздаги муҳтожларга улашасиз. Таом улашиш суннати дўстлар, қўшнилар, ҳамкасбларни меҳмон қилишни ҳам ўз ичига олади. Ҳадисда таомни албатта фақир-камбағал кишига бериш шарт қилинмаган. Балки бу ишдан мақсад одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни ёйишдир. Мусулмон бўлмаган қўшниларингизни ҳам ёддан чиқарманг.


Шиоримизни унутманг:


وَإِنْ تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا


"Агар унга (Пайғамбарга) итоат қилсангиз, ҳидоят топурсиз". ("Нур" сураси, 54-оят).

Report Page