«Ростов» клуби Элдор Шомуродов шарафига «элдорка» қалпоқларини сотувга чиқаради.
🌐OLTIARIQ_TV》》》》》
Россиянинг «Ростов» жамоаси клуб тимсоли туширилган сузиш қалпоқларини сотувга чиқарилишини эълон қилди. Бу қалпоқлар «эльдорка» деб номланадиган бўлди.
«Бу қалпоқларда тутқич бермас бўласиз, бошингиз эса энг маъсулиятли паллаларда сизни қутқаради», — деб ёзади «Ростов» твиттери.
«Ростов» Россия чемпионатининг 27-турида «Краснодар» билан ўйиннинг 89-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштириб, дурангга эришди.
Бу вазиятда Элдорнинг бошида сузиш қалпоғи бор эди, у 79-дақиқада рақиб ҳимоячиси Александр Мартинович билан тўқнашиб кетган ва клуб шифокорлари унга сузиш қалпоғини кийдириб қўйишган эди.