РОССИЯЛИК ОЛИМЛАР ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

РОССИЯЛИК ОЛИМЛАР ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Kholiddin
Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба "Ўзбекистон-Россия таълим форуми" ўтказилган ва бу форумда икки давлат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясининг Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этганди. Ушбу форумда “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” якунлари бўйича: Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш; академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш; биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш; илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган эди.

Бугун ушбу ишларнинг амалий давоми сифатида Россия фанлар академиясининг Авиацион материаллар илмий текшириш институтининг олимлари Крипачёв Сергей Юревич, Дасковский Михаил Исаевич, Бабашев Владимир Георгиевичлар Термиз давлат университетига ташриф буюришди.

Меҳмонлар “Самолётсозлик соҳасида қўлланиладиган материалларнинг Термизнинг иссиқ об-ҳаво шароитида иссиққа чидамлилик ҳолати,  Афғон шамоли вақтида материалларга таъсир этувчи ҳолатнинг физикавий хоссаларига таъсири” мавзусида университет ректори, Олий мажлис сенати аъзоси А.Тошқулов бошчилигидаги университет олимлари билан учрашув ўтказдилар ҳамда университетдаги ўқув жараёнлари, талабаларга яратилган шароитлар билан танишиб келгусида илмий ва амалий ҳамкорлик тузиш бўйича келишиб олдилар.


Report Page