«Адмирал Кузнецов» Сурияни тарк этади

«Адмирал Кузнецов» Сурияни тарк этади


Vayvooo ))

Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари армия генерали Валерий Герасимов Россия Қуролли кучларининг Суриядаги гуруҳлари қисқартирилишини маълум қилди. Унинг баёнотига кўра, биринчи бўлиб «Адмирал Кузнецов» авиаташувчиси, «Петр Великий» крейсери ва уларга ҳамроҳлик қилувчи кемалар минтақани тарк этади, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.

«Россия Қуролли кучлари олий бош қўмондони Владимир Путин қарорига мувофиқ, Россия мудофаа вазирлиги Суриядаги Қуролли кучлар гуруҳларини қисқартиришга киришади», — деган Герасимов. 

У, шунингдек, 2016 йил 30 декабрь ярим тундан буён Суриянинг барча ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тартиби амалда эканини эслатиб ўтган. Бу албатта, террорчилик гуруҳларига жорий этилмайди. 


Report Page