«Реал» футбол тарихидаги энг қиммат трансфер рекордини янгилашга тайёрланмоқда.

«Реал» футбол тарихидаги энг қиммат трансфер рекордини янгилашга тайёрланмоқда.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

«Реал» «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун 280 млн евро сарфлашга тайёр, деб хабар тарқатди France Football.

Манбага кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ушбу трансфер кечиктирилмай, шу йил ёздаёқ амалга ошишига умид қилмоқда. Ўз навбатида парижликлар у билан хайрлашмоқчи эмас. Аммо Килианни бундай катта суммага сотиш орқали «ПСЖ» молиявий фэйр-плей қоидалари билан боғлиқ муаммоларига барҳам бериш имкониятига эга бўлади.

20 ёшли французнинг амалдаги билан шартномаси 2020 йил 30 июнига қадар муддатга тузилган. У жорий мавсумда «Пари Сен-Жермен»нинг 41та ўйинида қатнашиб, 36+17 маҳсулдорлик натижасига эришди.

Эслатиб ўтамиз, футбол тарихидаги энг қиммат трансфер 2017 йил ёзида амалга ошган, ўшанда «ПСЖ» ҳужумчи Неймар учун «Барселона»га 222 млн евро тўлаган эди.


Report Page