Работа
FredKun.uz» ишга таклиф қилади
18:304562
«Kun.uz» ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида янги ходимларни ишга таклиф этади.
1. Сайтнинг рус тилидаги талқини учун рус тилида ишловчи тажрибали журналистлар
Қўйиладиган талаблар:
- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
- ёш: 30дан 40гача;
- иш тажрибаси: камида 3 йил шу соҳада;
- хабарларни ўзбек тилидан рус тилига таржима қилиш;.
- ойлик иш ҳақи: 3 млн сўм ва ундан юқори.
2. Сайтнинг инглиз тилидаги талқини учун инглиз тилида ишловчи журналистлар
Қўйиладиган талаблар:
- инглиз тилини мукаммал билиш;
- ёш: 25дан 40гача;
- хабарлар, муаллифлик мақолаларини ёза билиш қобилияти;
- хабарларни ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилиш;
- турли тадбирлардан хабарлар тайёрлаш;
- ойлик иш ҳақи - 4 млн сўм ва ундан юқори.
3. Шунингдек, ёш, изланувчан ва серғайрат ходимлар ишга қабул қилинади.
Талабгорлар олий ўқув юртларини таълимнинг гуманитар йўналиши бўйича тамомлаган бўлиши керак.
Қўйиладиган талаблар:
- ўзбек тилини мукаммал билиш (бошқа чет тилларини билиш маъқулланади);
- ёш: 20дан 30гача;
- компьютерда офисга оид дастурлар билан эркин ишлай олиш;
- видео ва аудиомаҳсулотларни тайёрлаш дастурларидан хабардор бўлиш;
- ойлик иш ҳақи - 2 млн сўм ва ундан юқори.
«Kun.uz» нималарни таклиф қилади?
Энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
- шаҳар марказидаги офис;
- бепул тушлик ва кечки овқат;
- расмий меҳнат шартномаси;
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият.
Номзодлардан info@kun.uz электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар — нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориш сўралади.
Мурожаат учун телефон рақами:+998 95 146 23 23 (Қўнғироқлар соат 09:00дан соат 17:00гача қабул қилинади).