УНИВЕРСИТЕТДА “БАЛЛИ ҚИЗЛАР” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

УНИВЕРСИТЕТДА “БАЛЛИ ҚИЗЛАР” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

@terdu340

Термиз давлат университети хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Педагогика факультети талаба-қизлари иштирокида “Балли қизлар” кўрик танлови ўтказилди. Қизларни миллий қадриятларга ҳурмат, юксак одоб-ахлоқ тамойиллари асосида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли ёт ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда факультетнинг турли йўналишларида таҳсил олувчи талаба-қизлар ўзаро баҳслашди.

Иштирокчилар ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, оиладаги соғлом маънавий муҳитнинг бола онгига таъсири, таълим олиш, дарсларни яхши ўзлаштириш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, миллий қадриятлар ҳамда анъаналар моҳияти каби мавзулар бўйича ўз билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.

Шунингдек, тадбирда эрта ҳамда қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оқибатлари, миллий қадриятлар, бола тарбиясида маҳалланинг ўрни, хонадонлар саришталигини сақлаш, ёшларнинг кийиниш ва тиббий маданиятини ошириш каби мавзулар очиб берилди. 

Якунда "Энг латофатли қиз" номинацияси бўйича - бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши 1 курс талабаси Аннамуродова Гулбаҳор, "Энг моҳир қиз" номинацияси бўйича - бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналиши 1-курс рус гуруҳи талабаси Неъматова Нозима ҳамда "Энг зукко қиз" номинацияси бўйича - педагогика ва психология таълим йўналиши 1-курс талабаси Садатова Сабоҳатлар ғолибликни қўлга киритишди ва тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

👉📲📱 *Каналга аъзо бўлиш*

Report Page