Психология

Психология


ПСИХОЛОГИЯНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ



1. ОЙНА ҚОИДАСИ

Менинг атрофимдаги инсонлар – менинг аксим. 

Улар менинг, кўпинча ўзим англамаган ҳолда, шахсиятимнинг хусусиятларини акс эттиради. Мисол учун, агар кимдир менга қўпол муносабатда бўлса, унда мен буни хоҳлаяпман ва бунга йўл кўйиб беряпман. Агар кимдир мени яна ва яна алдаган бўлса, демак, мен дуч келганга ишонишга мойилман. Шундай қилиб, ҳеч кимдан хафа бўлолмайман.



2. ТАНЛАШ ҚОИДАСИ

Менинг ҳаётимда содир бўлаётган барча нарсалар, ҳодислар - ўз танловимнинг натижаси эканини англаяпман. Ва агар бугун мен зерикарли одам билан мулоқот қилаётган бўлсам, мен ўзимни зерикарли 

деб биламан. Ёмон ва жахлдор инсонлар йўқ - бахтсиз инсонлар бор. Агар мен уларнинг муаммоларини бартараф қилсам, демак, менга бу ёқади. Шундай қилиб, даъво қилиш учун ҳеч ким йўқ. Мен, ўзим билан содир бўлаётганган ҳамма нарсанинг сабабчисиман. Ўз тақдиримнинг муаллифи ва яратувчиси - мен ўзимман.



3. ХАТО ҚОИДАСИ

Мен хато қилишим мумкинлигига қўшиламан. 

Менинг фикрим ёки ҳаракатларимни, бошқа инсонлар ҳар доим хам тўғри деб ҳисоблашлари шарт эмас. Ҳақиқий дунёда нафақат қора ва оқ, балки оч кулранг ва тўқ оқ ранглар ҳам бор. Мен ИДЕАЛ эмасман, мен шунчаки яхши инсонман ва хато қилиш ҳуқуқига эгаман. Энг муҳими - уни тан олиш ва вақтида тузатиш.



4. МУВОФИҚЛИК ҚОИДАСИ

Менга мос бўлган ва менга муносиб, кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас, инсонлар билан муносабатлар, иш ёки пул бўладими, менда айнан шу нарса ва айнан шу миқдорда бор. Агар мен инсонни тўлиқ севмасам, бу инсон мени жуда яхши кўришини талаб қилиш жуда кулгили. Шундай қилиб, менинг барча даъволарим маъносиздир. Шу билан бирга, мен ўзимни ўзгартиришга қарор қилсам - атрофимдаги инсонлар ҳам ўзгаради (яхшироқ томонга)



5. ҚАРАМЛИК ҚОИДАСИ

Ҳеч ким менга ҳеч нарса қарздор эмас. 

Аҳир мен, ҳар бир кишига, қўлимдан келганича, фидокорона ёрдам бера оламан. 

Ва бу мен учун қувонч. Яхши бўлиш учун кучли бўлиш керак. 

Кучли бўлиш учун, мен ҳамма нарсани қила оламан деб ишонишим керак. 

Ва ишонаман! Лекин "ЙЎҚ!" дейишни хам билиш керак.



6. МАВЖУДЛИК ҚОИДАСИ

Мен ҳозир ва шу ерда яшаяпман.

Ўтмиш йўқ, негаки ҳар бир кейинги сония ҳозирги кунга тўғри келади. Ҳеч қандай келажак йўқ, негаки у ҳали йўқ. Ўтмишга боғланиш депрессияга олиб келади, келажак учун ташвишланиш безовталикни туғдиради. Мен ҳозирги замонда яшаётиб, мен ҲАҚИҚИЙМАН. Хурсанд бўлишим учун сабаб бор.


__

7. ОПТИМИЗМ ҚОИДАСИ

Биз ҳаётдан нолиб ўтиргунимизча, у ёнимиздан ўтиб кетади. 

Кўзларим кўряпти, оёқларим юряпти, қулоқларим эшитяпти, юрагим ишлаяпти. 

Руҳим қувонади. 

Менинг фитнесим - қуёшли ёз, ўтлоқ ва дарё. Токи мен харакат қилар эканман, токи шамол теримни овлар экан - мен яшаяпман. Телевизорни томоша қилаётиб, диванда ётганимда ёки дўстларим билан мулоқот қилсам - мен бу ерда эмасман, балки бошқа дунёдаман.


@baxtlioilam

Report Page