ProFile

ProFile

Ulug‘bek Boymurzaev: https://t.me/appledent
APPLE DENT

Профайллар кўндаланг кесувда U шаклига эга бўлиб тўлиқ ифодаланган кесув қирраларига эга эмас, асбобларнинг учи ноагрессив бўлиб, ясси радиал қирраларга эга. Улар конусликнинг юқорилигига эга бўлиб асосий асбоблар учун 4-6% гача ва 5-8% гача Орифис шейперлар учун (Profile Orifice Shapers) - ўтмас учли ва конусликга эга, кесув юзаси 10мм бўлиб илдиз каналининг учини шакллантириш учун мослаштирилган. Каналнинг тож қисмини биринчи бурумгача кенгайтириб конус кўринишида каналнинг янада чуқурроқ жойларига жой очади. Дум қисмида 3 хил рангли халқалар билан маркировка қилинади.

06 профайллар қуйидаги диаметрларда бўлади: 015, 020, 025, 030, 040 ва иш қисмининг узунлиги 21 ва 25 мм, кесув қисми 16 мм. Икки хил рангли халқалар билар маркировка қилинади.


04 профайллар 9 ўлчамда ишлаб чиқарилади: 015, 020, 025, 030, 040, 045, 060, 090 иш қисмининг узунлиги эса 21, 25 ва 31 мм. Бир хил халқача билан маркировка қилинади. Ундан ташқари тўпламга 08 ва қўл иши учун мўлжалланган 015 профайллар киради. 04 ва 06 профайллари айланиш тезлиги дақиқасига 300 марта бўлган дастаклар учун мослаштирилган.

APPLE DENT

ISO бўйича стандарт маркировка - рақам ва дастакларнинг рангли кодлари керакли профайлни осон ва тез топишга имкон беради.


Ulug'bek Boymurzaev:

Стоматологияга оид мақола ва маълумотлар ўзбек ва рус тилида 👇

https://t.me/appledent

Report Page