проба

проба



Ҳурматли қурувчилар, соҳа фидоийлари ва фахрийлари!

 Барчангизни Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман.

Қурувчилик касби энг қадимий касблардан бири ҳисобланади. Бу касб бизга аждодлардан мерос десак ҳам адашмаймиз. 

 Инсоният тарихига назар солсак, одамзод пайдо бўлибдики уй қуришга, иморатлар солишга ҳаракат қилган. Бунга минг асрлар олдин қурилган ва шу кунгача сақланиб қолган қанчадан- қанча меъморий обидалар далил бўла олади. 

Ҳаттоки, буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темур ҳам “Агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсанг, биз қурган иморатларга боқ”-деган эканлар. Соҳибқироннинг бу гапи неча юз йилларки ўзбекнинг куч-ғайрати, шижоати, бунёдкорлиги ва қудратидан далолат бериб турибди. 

Демакки, мамлакатнинг салоҳияти , унинг куч-қудратини ҳам бунёд этилган иншоот ва иморатлар қиёфаси ифода этиб тураркан.

Қадим Самарқанд, Бухоро ва Хивадаги ота-боболаримиз қурган муҳташам саройлар, иморатлар ҳали ҳануз ҳаммани ҳайратга солиб келади. 

 Бугунги кунда ҳам республикамиз қиёфасини тубдан ўзгартираётган бино ва иншоотлар қурилмоқда. Улар ҳам бинокорлик борасидаги миллий анъаналаримиз давом этаётганидан ва соҳага замонавий билим ва тажрибалар кенг татбиқ этилаётганидан далолат беради. Шубҳасиз, бунёдкор қурувчиларимиз меҳнати жамиятимизни тубдан ўзгартиришга, фаровон ҳаёт барпо этишда муҳим ўрин эгаллайди.

  Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган улкан ўзгаришларда, бунёдкорлик ишларида Капитал қурилиш бошқармаси, Лойиҳа ишлари бошқармаси, “Олмалиқметаллургқурилиш” трести, Ихтисослашган таъмир ишлари бошқармасининг моҳир қурувчи ва муҳандислари, уста, меъмор, лойиҳачиларининг ўрни беқиёс деб биламан.

Комбинат бунёдкорлари бир қатор объектларимизни барпо этишда жонбозлик кўрсатишди. Жумладан, Ёшлик-1 конининг “Баракали” карьерини электр энергияси билан таъминловчи вақтинчалик нимстанция ва Ангрен кон бошқармаси Олтин саралаш фабрикасининг янги чиқинди тўплаш омборини қурилишида, ушбу фабрикадаги марказга интилма концентратор технологиясини жорий этилишида қурувчиларимиз муҳим аҳамиятга эга вазифаларни бажаришди.

Шунингдек, Чодак кон бошқармасида товар моддий бойликларини ортиш ва қабул қилиш учун темирйўл қурилиши, Мис эритиш заводи бошқармаси биноси реконструкцияси, янги СК-5 сульфат кислотаси цехининг омборини барпо этилишида, Мис бойитиш фабрикасида бойитиш секциясини кенгайтириш, янги қўшимча флотация машиналарини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, қурувчиларимиз Жиззах вилоятида БелАЗ русумли самосвалларни тортиш учун мўлжалланган автотарози пойдевори қурилишда ва Мис бойитиш фабрикаси маъмурий биносини реконструкция ишларида ҳам фаол иштирок этишди.

 

 Бунинг учун алоҳида миннатдорлик билдираман!

 Ишонаманки қўли гул қурувчилари бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, олдимизда турган улуғвор вазифаларни албатта шараф билан адо этадилар.

Сизларни яна бир бор касб айёми билан чин қалбимдан табриклайман ҳамда масъулиятли ва шарафли меҳнат йўлингизда мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват, оилавий хотиржамлик тилайман. Ватанимиз тараққиёти, халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги меҳнатларингизнинг завқли роҳатини кўришингизни тилаб қоламан!

 



Report Page