Привет

Привет

Оксана

2020 йил 27 октябрь куни Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти томонидан “Узлуксиз таълим жараёни субъектларининг китобхонлик маданиятини ривожлантириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Узлуксиз таълим тизими субъектларида китобхонлик маданиятини ривожлантириш соҳасидаги мавжуд тажрибаларни аниқлаш, тўплаш, оммалаштириш ва бу соҳада янги ечимларни излаш, сифат жиҳатдан такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган конференцияда олимлар, соха мутахассислари, илмий ходимлар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, методистлар, докторантлар, магистрлар, иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Шунингдек, мазкур анжуманда Ўзбекистон Миллий кутубхонасидан Илмий-методик хизмати раҳбари С.Камилова иштирок этди.

Report Page