Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорларниг мурожаатлари хал этилмоқда.

Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорларниг мурожаатлари хал этилмоқда.



Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

MIB Sirdaryo fato


Тадбиркорлардан келиб тушадиган мурожаатларни белгиланган муддатларда адолатли ва холислик билан ҳал этилиши доимий назоратда.

Бюронинг раҳбар ходимлари томонидан юридик шахслар ва уларнинг вакилларини шахсий масалалари юзасидан ҳар кунлик қабул ташкил этилган.

Бундан ташқари, ўтган даврда юридик шахслардан келиб тушган жами 80 та мурожаатлардан 55 таси кўриб чиқилиб ҳал этилди. Ҳал этилган мурожаатлардан 18 таси қаноатлантирилиб, 37 таси бўйича муаллифларга тегишли тартибда ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 11 нафар юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мурожаатларни кўриб чиқишда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган мурожаатларни қаноатлантириш чоралари кўрилмоқда.    

Хусусан, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 18.11.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Гулистондавсувмахсуспудрат” ДУКдан ундирувчи “AGRO MIG TEX SERVIS” хусусий корхонаси фойдасига 28.02.2020 йилда 81 320 028 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланган ва тадбиркорнинг мурожаати қаноатлантирилган.

MIB Sirdaryo fato


Шунингдек, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 12.08.2019 йилдаги қарздор Сирдарё вилоят Халқ таълим бошқармасидан ундирувчи “Сирдарё матбуот хизмат” МЧЖ фойдасига жами 82 836 933 сўм карз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижросини таъминланиб, Маъсулияти чекланган жамият раҳбарининг мурожаати ижобий хал этилди.

Мазкур соҳадаги мурожаатларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг барча чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси  Сирдарё вилоят бошқармаси Мурожаатлар билан ишлаш шўъбаси



Report Page