Жондорда яна бир нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Жондорда яна бир нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди

Buxoro.uz

Ҳар қандай давлатда жамият тараққиёти таълимга бўлган эътибор ва муносабат билан ўлчанади. Ўрта мактаб таълими эса мактабгача таълимга алоҳида эътибор беришни тақозо этмоқдаки, юртимизда айнан шу тоифадаги таълимни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. Таълим-тарбия тизимида хусусий ва давлат-хусусий шериклик шаклидаги муассасалар тизими шаклланаётгани ва улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани баркамол авлод тарбиясида муҳим амалий қадамлардан бири бўлмоқда.

Buxoro.uz

Шу кунга қадар Жондор туманида 28 та давлат, 25 та оилавий 8 та давлат шерикчилигидаги хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб келаётганди. Улар сафига яна бири - “Ойдин” МФЙ, Жўймўмин қишлоғида “Эркатой-Ширинтой” болалар боғчаси қўшилди.

Buxoro.uz

Юз ўринли бу муассаса қиймати 2 миллиард 700 миллион сўмга тенг бўлиб, у маҳаллий тадбиркор Акмал Ашуров ташаббуси билан қуриб, фойдаланишга топширилди. Эътиборлиси, 900 миллион сўм сармоя тадбиркорнинг шахсий жамғармаси. Боғчада жаҳон андозалари даражасида таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Buxoro.uz
Buxoro.uz
Buxoro.uz

Машғулот хоналарида кичкинтойларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстириш, соғлом ва маданий турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялашнинг барча зарур талаблари эътиборга олинди.

Бундан ташқари, худди шу манзилда яна бир ташаббускор Шарифа Насуллаева давлат хусусий шерикчилигидаги 25 ўринли оилавий “Кўзмунчоқ” болалар боғчасини ишга туширди.  

Buxoro.uz

-Шу пайтгача бу ердаги 3 та қишлоқда мактабгача таълим муассасаси бўлмаган. Ҳолбуки, аҳолининг мактаб ёшигача бўлган фарзандлари сони 220 нафардан ошган, -дейди туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ибодулло Саъдуллаев. -“Эркатой-Ширинтой” ва “Кўзмунчоқ” ана шу муаммони имкон қадар бартараф этмоқда. Умуман, йил охиригача туманимизда яна 4 та боғча ишга туширилиши кўзда тутилган. Инвестиция дастури асосида Ойтуғди, Дарвеши ва Ушот МФЙларида қурилаётган мактабгача таълим муассасасининг ҳар бири 125 та ўринга эга.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Хумин ва Оғар қишлоқларида барпо этилаётган боғчалар жами 250 нафар болажонни ўз бағрига олади. Бу лойиҳалар акционерлик тижорат “Ипотека банки”нинг туман бўлими томонидан моддий қўллаб-қувватланмоқда. Қувонарлиси, ана шу лойиҳалар туфайли мактабгача ёшдаги болалар қамровини туманда 60 фоизга етказиш, уларда яратиладиган иш ўринлари ҳисобидан юзга яқин фуқарони иш билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати         

Report Page