ПОРНОГРАФИЯ

ПОРНОГРАФИЯ


Яқинда бу масала бўйича ўтказилган тадқиқот натижаси қуйидагичадир:


Интернетдан фойдаланадиган 18дан 34 ёшгача бўлган     эркакларнинг 66% ҳеч бўлмаганда, бир ойда бир марта порнографияни кўради.


40% дан ошиқ аёл кишилар онлайн порнографияда иштирок этади.


 Порнографиянинг энг кўп сонли мухлислари 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлардир.


Барча интернет саҳифаларнинг 12%, яъни 26,6 миллион саҳифаси порнографияга бағишланган.


Ҳар куни интернетда ёзилаётган электрон хатлардан   қарийб 2,5 миллиарди порнографияга оид.


Ҳар куни интернетда қидирилаётган мавзулардан 25%, яъни 68 миллионтаси порнографияга оид.


“Ақлни шоширтириб қўядиган бу сонлар ҳозирги жамият ва одамларнинг ахлоқи қай аҳволда эканини бизга очиқ–ойдин  кўрсатиб турибди. Бу оммавий тарздаги ахлоқсизликдир.”


Бу — шайтоннинг ҳозирги кун имонлиларига қарши  ишлатган энг самарали қуролларидан биридир.


Наилож? Балки баъзилар шундай деб айтишлари мумкин: “Шу қадар кўп одам порнографияга берилган экан, унга қарши курашиб нима қиламиз? Уни томоша қилгандан бирон зарар  кўрармидик? Порнография у қадар хавфли эмас–ку!


Порнографиянинг хавфли томонлари қуйидагичадир:


Порнографияни томоша қилган одам  Матто 5:28 даги амрни бузади, бу эса бағритошликка олиб келади.


Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз.


«Юрак ва кўзлар бир–бирига бевосита боғлиқ. Бу  боғлиқлик ҳақида Аюб 31:1,7 ва 9–оятларда ҳам ёзилган.


Мен: “Аёл–қизларга шаҳват билан қарамайман”, деб


Кўзларим билан аҳд тузган эдим.


Агар тўғри йўлдан оғиб кетган бўлсам,


Юрагим кўзларимга эргашган бўлса (сўзма–сўз таржима),

Қўлларимни булғаган бўлсам,…


Бирор аёл мени йўлдан урган бўлса,

Шаҳват билан қўшнимни пойлаган бўлсам,…


“Аюб пайғамбар кўзларини назорат қилгани учун, юрак хоҳишларини ҳам назорат қила олган.” Кўзингизни   назорат қилмасангиз юрагингизга жиддий зарар    етказасиз.


Порнографияда аёлларга паст назар билан қаралади. Порнографияда одам — одам ўрнида эмас,  балки  шаҳватни қондирадиган бир буюм сифатида қаралади. Ҳа, бир буюм, холос. Бу ҳақиқий севгига асло зиддир.  Масиҳийликда ҳар бир инсоннинг қадр–қиймати бор,   инсон севги ва эҳтиромга лойиқ. Ҳақиқий севги  одамлардан буюм сифатида фойдаланмайди.


Порнография руҳий инқирозга ва тубанликка сабаб бўлади. Бир гуноҳ иккинчисини, иккинчиси учинчисини келтириб чиқаради. Гуноҳни назорат қилиб бўлмайди. Порнографияни томоша қилиш натижасида бошқа кўплаб гуноҳлар келиб чиқади. Порнографиянинг ўзи жуда ёмон,   лекин унинг ҳалокатли натижаси унданда ёмон: порнография ёш болаларга қарши қўлланилган даҳшатли зўравонликларга ва ақл бовар қилмас ваҳшийликларга   сабаб бўлади. Даҳшатли жиноятларни содир қилган  одамларнинг иқрори бўйича, уларнинг жиноятлари порногрфияга ружу қўйишдан бошланган экан.


Порнография оиланинг тинчлигини бузади. Турмуш қурган одамлар ўз турмуш ўртоғидан жинсий томондан сир сақлашлари керак эмас, чунки уларнинг баданлари энди ўзларига эмас, балки жуфти ҳалолига тегишлидир. Эри   ёки хотини порнографияни томоша қилганини билиш   турмуш ўртоқнинг нафсонияти учун катта исноддир. Кўп ҳолларда порнография оиланинг ажралишига олиб келади.


Ранжиган томон ғазаб устида ножўя ҳаракат қилиши мумумкин. Айрим ҳолларда биз шундай янгиликларни  эшитиб қоламиз: ғазабга минган одам ўз турмуш ўртоғини порнографияни томоша қилгани учун ўлдирган ёки унга шикаст етказган.


Порнографияга ружу қилган инсоннинг бу иллати фош этилганда, шаънига доғ тушади. Унинг бутун оиласи ва фарзандлари иснодга қолади. Бу ҳақда бир ўйлаб кўринг.


Порнография онгни заҳарлайди. Худо бизга онгни улуғ мақсадларни амалга ошириш учун берган. Порнография  эса онг учун ахлатдайдир. У ўта ҳаромдир. Онгингизни порнография билан мурдор қилманг! “Онгингиз қадрига етинг, уни ардоқлаб авайланг”.


 Порнография сизни етакчиликдан маҳрум қилади. Порнографияга муккасидан кетган ҳар бир етакчини  дарҳол вазифасидан бўшатиш шарт.


1 Tимўтий 3:2


 Дарҳақиқат, бундай олижаноб вазифага тайинланадиган инсон яхши ном чиқарган бўлиши шарт. У ўз хотинига вафодор, мулоҳазали, вазмин, одобли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.


Порнография юқоридаги талабларга мутлақо зиддир. Порнографияга берилган аёл ёки эркак яхши номга эга бўлолмайди, уни вафодор ёки вазмин, деб атаб бўлмайди,  бундай одамни одобли, деб ҳам бўлмайди.


Порнографияга берилган одам ўз баданидан нотўғри мақсадда фойдаланади.


Филиппиликлар 1:20,

Ишонч билан умид қиламан: иснодга қолмайман,  аксинча, жасорат кўрсатаман. Ҳа, умидим шуки, ҳозир ҳам олдингидай, ўлсам ҳам, яшасам ҳам менинг танам орқали Масиҳ улуғланади.


Биз ўз баданларимиз орқали Исо Масиҳга улуғворлик келтиришимиз керак. Порнография эса Худони улуғворликдан маҳрум қилади.


Порнография жинсий муносабатни нотўғри талқин  қилади. Порнографияга кўра, жинсий муносабатдан лаззатланиш соғлом инсоний муносабатга асло боғлиқ эмас.


Сиз порнографияни томош қилиб ўтирганингизда Исони ҳам ёнингизга таклиф қилган бўлармидингиз? Бундан ўзингиз  хулоса чиқара оласизми?


МУҚАДДАС КИТОБДА БУ БОРАДА НИМА ЁЗИЛГАН?


Mатто 5:28

Лекин Мен сизларга айтаман: агар сиз аёлга шаҳват  билан қарасангиз, хаёлингизда у билан зино қилган бўласиз.


Келинглар, оятдаги иккита калит сўзга эътибор берайлик:


“сиз” — бу олмош бўйдоқ одамларни, турмуш қурганларни, тушкун кайфиятдаги одамларни, ёшларни, қарияларни ўз   ичига олади. “Сиз” деганда ҳамма одамлар тушунилади.


“Аёл” деганда қўшни уйда яшаётган аёл, интернетдаги аёл, журнал муқовасидаги аёл, рекламадаги аёл, деб тушунилади. “Аёл” сўзи дунёдаги ҳамма аёлларни билдиради.


Ҳикматлар 5:18,19

Булоғинг сувлари муборак бўлсин, кўз очиб кўрганинг билан қувонгин. Жозибали оҳу ва гўзал кийик! Унинг оғуши сени қониқтирсин,

Доим унинг севгиси билан қаноатлангин.


Эркак киши бутун эътиборини ўз хотинига қаратиши керак. Аёл киши эрининг порнография томоша қилганини билса: “Наҳотки, мен уни қониқтира олмаётган бўлсам?” деб,  ич–ичидан эзилади.


1Коринфликлар 7:4

Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шу сингари, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади.


Агар хотин сафарга кетган бўлса–чи? Барибир, бу порнографияни томоша қилиш учун сабаб бўла олмайди. Масиҳий эрнинг бадани ҳар вақт фақат хотинига тегишли  бўлади.


Аюб 31:1

Мен: “Аёл–қизларга шаҳват билан қарамайман”, деб

кўзларим билан аҳд тузган эдим.


Аюб художўй инсон эди. Буни шу оятнинг ўзидан ҳам кўриб турибмиз. Аюб ўзи учун ахлоқ стандартларини белгилаб, аёл–қизларга шаҳват билан қарамасликни аҳд қилган эди.


Ибронийлар 13:4

Никоҳни ҳаммангиз эъзозланглар. Эр–хотинлик муносабатларини беғубор сақланглар. Фаҳшу зинога берилганларни Худо ҳукм қилади.


Худо жинсий муносабатга қарши эмас. Худонинг Ўзи уни ихтиро қиган. Юқоридаги оятда ижобий жинсий муносабат, яъни эр–хотинлик муносабати ва салбий жинсий муносабат,  яъни фаҳшу зино ҳақида ёзилган.


СУЛАЙМОННИНГ ГЎЗАЛ ҚЎШИҒИ. Бу китобнинг мавзуси эр ва хотин орасидаги романтик севгидир. Бу ҳақиқат!   Айрим одамларни бу китобдаги эркак ва аёл орасидаги муносабатининг очиқ тафсилоти шу қадар эсанкиратиб қўядики,  улар:  “Бу китоб Масиҳ ва Унинг жамоати ҳақидадир”, деб китобнинг  “руҳий” томони ҳақида гапира бошлайдилар. Биласизми нима? Мазкур китобда Масиҳ ҳатто тилга ҳам олинмаган. Жамоат ҳақида ҳам сўз юритилмаган. Китобда эркак ва аёл ҳақида ёзилгани боис, келинг уларга диққатимизни қаратайлик, ёзилмаган нарсаларга эмас. Бу китобда эркак ва аёл орасидаги севгининг гўзаллиги тараннум этилмоқда.  Романтик севги аслида Худо томонидан яратилган. Севишганлар бир–бирининг севгисидан қониқиб, шодланмоқда. Уларнинг бутун диққат–эътибори бир–бирида. Ҳа, ФАҚАТ бир–бирида. Ортиқча ҳеч кимга ва ҳеч нарсага (порнографияга ўхшаш нарсага) уларнинг орасида жой йўқ.


Порнографияга қарши курашиш учун нималар қилиш керак?


Масиҳнинг издоши бўлинг. Агар сиз, барчамиз сингари, гуноҳкор бўлсангиз, билинки, Исо Масиҳ ҳамма гуноҳларингизни ювиш учун қурбон бўлган. У сизнинг ўрнингизга хочда жон берган. Агар сиз Унинг олдида тиз чўкиб, гуноҳларингиздан тавба қилсангиз ва имон орқали кечиримни қабул қилсангиз, Муқаддас


Руҳ қалбингизга кириб, сизни “ҳаёт сўқмоғи” томон бошлайди.


Порнография билан олиб борган курашингиз ўзингизга нисбатан нафрат туйғусини уйғотмасин. Шайтон бундан ҳузур олади. Бунга йўл қўйманг. Агар сиз Исо Масиҳни Нажоткор, деб қабул қилган бўлсангиз, сиз Худонинг фарзандисиз, порнография эса гўёки вужудингиздаги саратонга ўхшайди, уни йўқ қилиш керак бўлади. Сиз Худонинг фарзандисиз, бироқ жанг қилишингиз керак. Дунёдаги бундай иллатга эга бўлган ёлғиз одам эмассиз. Охиргиси ҳам эмассиз.  Худо билан муносабатингизни узманг. Ахир, сиз Унинг оиласига мансубсиз.


Душманингиз борлигига иқрор бўлинг.


1Бутрус 5:8

Хушёр ва бедор бўлинглар! Душманингиз бўлган иблис шердай бўкириб, бировни ютиб юбориш учун изғиб юрибди.


Дунёда шайтон бор, унинг қорни оч, сиз унинг учун   маззали ўлжасиз. Биз ҳаммамиз аёвсиз жангда иштирок этмоқдамиз.  Сиз қанча кўп вақт порнографияга асир бўлган бўлсангиз, балки шунча кўпроқ вақт унга қарши курашишингизга тўғри келар. Бироқ кўнглингиз ҳеч чўкмасин.


(Порнография кенг тарқалган ва ниҳоятда ҳалокатли иллат бўлгани сабабли ҳар сафар бу маммо ҳақида одамлар билан гаплашинг, жон–жаҳдингиз билан бу иллатга қарши курашинг. Бу иллат ҳақида фарзандларингиз билан гаплашинг, уларга жинсий алоқага нисбатан тўғри муносабатни ўргатинг).


Порнографияга тўғри ёндашинг, унинг ҳалокатли кучи ҳақида очиқ гапиринг, бу шунчаки хато, ақлсизлик ёки вақтни беҳуда ўтказиш эмас. Порнография бу гуноҳ. 


Масиҳийлар ҳаётиларидаги гуноҳга қандай ёндашадилар?


1Юҳанно 1:9

Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб,  бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.


Келинглар, ҳақиқатга тик боқайлик. Баъзи гуноҳлар бизни ўзига ром қилади, қизиқ ва лаззатли бўлиб   туюлади. Балки порнография ҳам сиз учун шундайдир? У ҳолда Худога ибодат қилиб:  “Порнографияга нисбатан менда нафрат уйғотгин”, деб сўранг. Худо бу ибодатингизга албатта  жавоб беради.


Қўлингиздаги бор манбалардан фойдаланинг. Сиз Исони Нажоткор, деб қабул қилгансиз, сизга Худонинг Муқаддас Руҳи берилган, сизда Унинг Каломи, ваъдалари бор, Худо сизни бошқариб туради, сиз ибодат қила оласиз, дўстларингиз сиз учун шафоат қилишлари мумкин. Порнография билан курашда сиз бу барча қуроллардан фойдаланинг. Бу манбаларнинг ҳаммаси бизга Худо томонидан туҳфа қилиб берилган. Уларни ишга солинг.


Кураш пайтида сизга қуйидаги оятлар куч бахш этади. Улар ҳақида мулоҳаза қилинг:


1Коринфликлар 6:11

Баъзиларингиз олдин шундай эдингиз. Энди эса сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг номи билан ва Худонинг Руҳи орқали покландингиз, Худога бағишландингиз, оқландингиз.


Коринфдаги жамоатда кўп одамлар ўтмишда ахлоқсизликка берилганлар. Бироқ имонга келганларидан кейин, ҳаётлари покланди, улар руҳан ўсдилар,  гуноҳдан юз ўгирдилар. Агар сиз ҳам порнография билан курашда Масиҳга таянсангиз ғалаба қозонасиз.


Луқо 1:37

Худо учун имконсиз нарса йўқ!


“Имконсиз нарса” порнография билан курашингизни ҳам ўз ичига олади.


Бу курашга шижоат билан киришинг.


Mатто 5:29

Борди–ю, ўнг кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабабчи бўлса, уни ўйиб олиб, улоқтириб юборинг. Бутун баданингиз дўзахга ташлангандан кўра, аъзоларингиздан биттаси йўқ бўлгани сиз учун яхшироқдир.


Бу — ўзингизни майиб қилишингиз керак, дегани эмас.  Бироқ сизни гуноҳга қул қилаётган ҳар қандай нарсани ҳаётингиздан йўқ қилишингиз керак.


Ёмон журналларни ёқиб ташланг (ҳеч ким уларни кўрмасин).


Компьютерингизни ошхонада ишлатинг, токи нима қилаётганингизни ҳамма кўрадиган бўлсин.


Агар ўзингизни порнографиядан тия олмаётган бўлсангиз охирги модель смартфонингизни оддий тугмачали  телефонга алмаштиринг (Тўғри, баъзи одамлар эски модель телефонини ишлатганингиз учун устингиздан кулишлари мумкин, аммо порнография иллатидан озод бўлиш сиз учун одамларнинг фикридан устун бўлиши керак).


Сизни орқага тортадиган тубан дўстларингиз борми? Улар билан алоқани узинг.


1Коринфликлар 15:33

Лекин адашманглар, ахир, “ёмон улфатлар яхши ахлоқни бузади”, дейишади–ку!


Хуллас: порнографияга олиб борувчи ҳар қандай йўлни тўсинг. Бу жангга сизнинг келажагингиз тикилган. Сиз албатта ғолиб бўлиб чиқишингиз шарт. Жонингизни жабборга бериб курашинг.


Бу курашда ёлғиз эмассиз. “Биродарлик” — биргаликда кечириладиган ҳаётни билдиради. Худодан сўранг, У сизга ибодатгўй дўстни берсин,  сизга далда берадиган руҳий акани берсин, сиз учун шафоат қиладиган, сиздан ҳисобот талаб қиладиган устозни берсин.  Ёқуб 5:16


Порнографияни буткул ҳаётингиздан йўқ қилмагунингизча етакчилик қилманг. Бугунги кунда кўп жамоатларда порнографияга ружу қўйган одамларни етакчилик лавозимига қўйишмайди. Барча жамоатлар шундай қилиши керак.


1Тимўтий 3:2. Бу оят юқорида келтирилган.


(Доно раҳбариятга эга бўлган жамоатларда етакчилардан доимий тарзда ҳисобот олинади, улардан: “Порнография билан муаммоинг борми?” деб сўрашади. Агар бирор етакчида порнография билан муаммоси бўлса, уни секингина етакчиликдан озод қилиб, у учун ибодат қилишади, далда беришади, порнография иллатини  енгишига ёрдам беришади. Шундан кейингина етакчини ўз лавозимига тиклашади.)


Порнографияни енгмагунингизча турмуш қурманг.


Турмуш қуриш ўзидан ўзи порнография муаммосига чек қўймайди. Турмуш ўртоғингиз сизни порнография билан баҳам кўриши керак эмас, у буни хоҳламайди ҳам.


Энг яхши ҳимоя бу ҳужумдир. Биз гуноҳга шунчаки “йўқ, йўқ, йўқ”, десак муаммоимиз ҳал бўлиб қолмайди. Биз порнографияга сарф қилган вақтимизни эзгу нарсага бағишлашимиз керак бўлади. Акс ҳолда, бўш қолсак ўша вақтни ҳам гуноҳ эгаллаб олади.


Якуний мулоҳаза:


Худо сизни Ўз шуҳрати учун яратган. Ишаё 43:6,7. Порнография орқали Худога шуҳрат келтира олмайсиз. Худо сизни фаҳшу зино учун яратмаган.


Сиз бошқаларни севиш учун яралгансиз. Порнография эса одамлардан фойдаланади.


“Ҳар қандай нарсадан кўра Худога манзур бўлган ҳаётга интилиш керак.” Порнография ўғрига лаззат беради. Ундан қочгин!


“Поклик доимо тўғридир. Нопоклик эса нодондир, у ҳалокат келтиради.” Доно қарор чиқаринг.


Манба: http://sequoiachurchdiscipleshipresources.com/uz/resource/daily-living-uz/

Report Page