ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИШЛАЙДИГАН БАРЧА ПЕНСИОНЕРЛАР ПЕНСИЯНИ ТЎЛИҚ МИҚДОРДА ОЛИШАДИ

ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ: ИШЛАЙДИГАН БАРЧА ПЕНСИОНЕРЛАР ПЕНСИЯНИ ТЎЛИҚ МИҚДОРДА ОЛИШАДИ

Termiz davlat universiteti

Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши ҳақидаги фармонни имзолади.

Ҳужжат пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимини тўлақонли жалб қилиш, пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш мақсадида қабул қилинган.

 Президент фармонига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача оширилади.

 Мазкур Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бизга қўшилинг @terdu340




Report Page