Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар пенсия бўлимлари мавжуд бўлган бўш иш ўринларига танлов эълон қилади

Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси ҳамда туман ва шаҳар пенсия бўлимлари мавжуд бўлган бўш иш ўринларига танлов эълон қилади


Барча номзодларга қўйиладиган умумий малака ва шаҳсий талаблар:

-иқтисодиёт, молия ва бухгалтерия йўналишларида олий маълумотга эга бўлиши (хорижий ва халқаро олий ўқув юртларида таҳсил олган номзодлар маъқулланади);

-инглиз ва рус тилларини билиш (инглиз тили бўйича IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар маъқулланадилар);

-компьютер саводхонлиги, жумладан, Microsoft Word, Exсel ва Power Point дастурларида ишлай олиш;

-меҳнатсеварлик, ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, муомала ва музокара маданиятига эгалиги;

Номзодлар қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим:

-анкета, сўровнома ёки объектив маълумотнома;

-диплом;

-меҳнат дафтарчаси;

-фуқаролик паспорти;

Танловда иштирок этишни хоҳловчи номзодлар ўз ҳужжатларини:

2020 йилнинг 21 августидан 2020 йил 31 август кунига қадар "sir_pensiya@exat.uz" электрон манзили ёки телеграм ижтимоий тармоғи орқали "(90) 241-88-65" телефон номерига юборишлари сўралади


Танлов қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

-номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

-суҳбат ўтказиш (савол-жавоб тарзида).

Танлов ўтказиладиган жойи ва санаси:

2020 йил 2 сентябрь куни соат 16:00 да Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси биносида (Гулистон шаҳар, Халқлар дўстлиги кўчаси, 31-уй)

Маълумот учун: (67) 235-01-37 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси

Report Page