Печенье

Печенье

Xosiyat_Shams

5-6 синфда ўқувчи қизларимиз учун махсус жуда ҳам осон тайёрланадиган печенье рецепти.


Керакли масаллиқлар:

·        250 гр маргарин

·        200 гр шакар

·        2 та тухум

·        2-3 гр ванилин

·        1 чой қошиқ сода

·        500 гр (3 ст) ун

 

Тайёрланиш жараёни:

1.      Тоғорачага 250 гр маргарин, 200 гр шакар, 2-3 гр ванилин, 1 чой қошиқ сода ва 500 гр ун солиб яхшилаб аралаштириб хамир қорамиз.

2.      Хамирни майда зувалаларга бўламиз ва қизиган духовкага қўйиб 160°C ҳароратда 30-35 дақиқа давомида пишириб оламиз.

3.      Устига шакар упаси (шакар пудраси) сепиб безатамиз.

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!




Report Page