Паспорт

Паспорт

Тез ва халол хизмат кўрсатиш

Ўзбекистон Паспортлар индексида 82-ўринни эгаллади


Henley & Partners компаниясининг янгиланган Паспортлар индексида (Passport Index) Ўзбекистон 82-ўринни эгаллади. Аввалроқ, Ўзбекистон 76-ўринга жойлаштирилганди.

Henley & Partners компаниясининг йиллик Паспортлар индекси жаҳоннинг 200дан ортиқ давлатлари ва ҳудудларидаги визалар қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз чиқиладиган мамлакатлар сони бўйича ажратиб чиқади.

Henley & Partners компанияси барча мамлакатлар ва ҳудудлардаги виза тартиб-қоидаларини диққатлик билан ўрганиб чиқди ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги даражаси бўйича мамлакатлар рўйхатини тузди.

Индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари визасиз 59 мамлакатга боришлари мумкин.

Рейтингда биринчи ўрин Японияда. Япония паспорти билан дунёнинг 190 мамлакатига визасиз саёҳат қилиш мумкин. Иккинчи ўрин Германия ва Сингапурга берилди (189 мамлакат). 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги президент фармони қабул қилинганди.


Report Page