ПАНКРЕАТИТ

ПАНКРЕАТИТ

Ipar Uzbekistan

ПАНКРЕАТИТ ЖУДА ХАВФЛИ

Ошқозоности бези (1) ўн икки бармоқли ичакка (2) чиқадиган ширани ишлаб чиқаради. Бу ерда у, томирлардан (3) оқиб келадиган, ўт пуфагида (4) ишлаб чиқилган ўт суюқлиги билан аралашади...

Ошқозоности бези (1) ўн икки бармоқли ичакка (2) чиқадиган ширани ишлаб чиқаради. Бу ерда у, томирлардан (3) оқиб келадиган, ўт пуфагида (4) ишлаб чиқилган ўт суюқлиги билан аралашади. Натижада ниҳоятда кучли хазм қилиш қобилиятига эга бўлган аралашма вужудга келади. Айнан шу аралашма озиқ-овқатларни ҳаётий муҳим энергияга 🔥 айлантиради. Бироқ нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликларни суистеъмол қилиш, инфекция, жароҳатланиш, захарланиш натижасида ишдан чиқиши оқибатида ўт суюқлиги ошқозон ости безига тушиб қолиши мумкин. Натижада хазм қилувчи аралашма, ошқозон ости безини ўзини “ҳазм” қилишни бошлайди. Панкреатит айнан шундай бошланади. Унда безнинг тўқималари яллиғланишни бошлайди, унинг ҳужайралари эса ўлади. Агарда яллиғланиш жароёнини вақтида тўхтатилмаса без нобуд бўлиши мумкин, бу эса ўлимга олиб келиши мумкин. Панкреатитнинг белгилари: - Қориннинг юқори қисмида сурункали оғриқ; - Қорин дамланиши; - Кўнгил айниши ва қусиш; Энг асосий белги – овқатланиш ва овқатлангандан кейин дарров оғриқ пайдо бўлиши. Сал –сал санчишдан бошлаб, фалаж қилувчи кучли оғриқгача. Яллиғланишга нима олиб келиши мумкин? 1. Ангина ва гриппнинг 🗣 асорати. Тўлиқ даволанмаган инфекциялар кўпинча жигар ва ошқозон ости безига зарба беришади. 2. Ёғли овқат 🥘, яхши ҳазм бўлмайди. Уни ҳазм қилишнинг барча мушкуллиги ошқозоности бези зиммасига тушади. 3. Йўл йўлакай овқатланиш 🍣. Ошқозоности безининг фаолиятини ишдан чиқаради. Агарда бу мунтазам равишда бўлса, безнинг яллиғланиши муқаррар. 4. Тамаки 🚭, алкоголь ва таъқиқланган моддалар. Бу захарлар ошқозон ости безини аёвсиз бузадилар. 5. Сафро-тош касаллиги. Ўт пуфаги фаолиятининг бузилиши ошқозон ости безига ҳам таъсир ўтказади. ❗️ Панкреатитнинг илк белгиларидаёқ зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. У кечиктириб бўлмайдиган касалликлар рўйхатининг бошида туради.

Report Page