Орден

Орден

@sirdaryoteatri

Орден билан медалнинг фарқини тушунтириб берсангиз.


Зилола ХЎЖАЕВА, Тошкент шаҳри


— Орден ҳам, медаль ҳам давлат мукофоти ҳисобланади. Аммо орден медалга қараганда юқорироқ туради. Фуқаро муайян фаолият соҳасидаги махсус хизматлари учун медаль билан, қайсидир соҳага улкан ва алоҳида ҳисса қўшгани учун эса орден билан мукофотланиши мумкин.


Ўзбекистон Республикасида медаль билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг 5—10 баробари миқдорида, орден билан мукофотланган шахслар эса энг кам иш ҳақининг 15—75 баробари миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти билан тақдирланади ёки шу суммага тенг эсдалик совғасини олади.


Ҳар иккала давлат мукофотининг “Фонон” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланадиган махсус нишони бўлиб, махсус ҳужжати билан қўшиб берилади.


Саволга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал ЖУМАБОЕВ жавоб берди.

Report Page