Ополченцы

Ополченцы

Қўшхотинлик ҳақида ўзбекистонликлар фикри ва номаълум аёлнинг Мирзиёевга мурожаати


Шавкат Мирзиёев диний уламолар билан учрашувда ўзбекистонликлар орасида қонуний никоҳдан ўтмай туриб, яширинча, шаръий никоҳ ўқитиш ҳолатлари кейинги вақтларда жуда авжига чиқаётганини таъкидладиТОШКЕНТ, 18 июн — Sutnik, Дилшода Раҳматова.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев диний уламолар билан учрашувда кўплаб долзарб муаммолар қаторида, оилалардаги носоғлом муҳит ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари аёллар орасида ўз жонига қасд қилишдек бир аянчли ҳолат барҳам топмаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбек аёллари


Интернетда кўп хотении "бойлар" мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда

"Афсус билан айтмоқчиман, оилаларда носоғлом муносабатлар, қайнона-келин, эр-хотин ўртасида жанжаллар, хотин-қизларимиз орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари борлиги шахсан мени қаттиқ изтиробга қўяди. Сизлар яхши биласизлар, Қуръони Каримда "ўзингизни ноҳақ ўлдирмангиз" деб буюрилган. Муборак Ҳадисда ўз жонига қасд қилганлар ҳеч қачон Жаннатга тушмаганлиги ҳам баён қилинади. Бунга қарамасдан аёлларимиз орасида ўз жонига қасд қилишдек ҳолат барҳам топмаяпти", деди Мирзиёев."Биз аввало бунинг сабабларини бартараф этиш ҳақида ҳар томонлама ўйлашимиз, жумладан, аҳолимиз, аёлларимиз ўртасида динимизнинг бу кўрсатмаларини тушунтиришимиз лозим", деб уқтирди давлат раҳбари.

"Шу билан яна бир нозик масалаларга тўхталиб ўтмоқчиман", давом этди президент.

"Баъзан, ҳаётда ЗАГСдан ўтмасдан туриб, пул эвазига, яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, минг афсус кўп учраб турибди. Охирги вақтларда бу иллат жуда авжига оляпти. Билмайман, қаердан пайдо бўлди, Тошкент шаҳри биринчи ўринда… (…) Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик — қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчамизни ташвишга солиши керак. Атоқли адибимиз Абдулла Қодирий "Ўткан кунлар" романида кундошлик туфайли бутун бир бошли оила бошига тушган фожиаларни жуда таъсирчан тасвирлаб бергани, наҳот-ки сабоқ бўлмаган бўлса?!", савол берди президент.

Ахир тегишли давлат идорасида қонуний қайд этилмаган никоҳдан туғилган фарзандларнинг тақдири, келажаги эртага нима бўлади? Табиийки, давлат қонунлари бўйича улар кўпгина ҳуқуқлардан маҳрум бўлади, хусусан, оталикни белгилаш, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олиш, мерос ҳуқуқи, ўсиб улғайгандан кейин, боғчага, таълим муассасасига қабул қилиш масалаларида қанчадан-қанча муаммолар пайдо бўлади. Энг ёмони, бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзосиман, деб ҳис этолмайди", — куйиниб гапирди минбардан президент ва имом хатибларга юзланди.

Во время службы в мечети. Архивное фото


: яширинча никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага жиноий жазо берилади

"Ҳурматли имом-хатиблар, сизлар ЗАГС ҳужжатини кўрмасдан туриб, турли бойваччаларга шаръий никоҳ ўқиб бераётганингизда, мана шундай ишингиз оилаларга қандай бахтсизлик, жамиятга қандай катта муаммо (келтиришини) лоақал тасаввур қиласизларми ўзи?

Ва мана шу гапдан сўнг Мирзиёев ҳозирги кунда жамиятда ана шундай ярамас, хунук ҳолатларга чек қўйиш мақсадида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

"Ҳар кун жанжал қигунча, ҳар кун қаймоқ есангчи"

"Қўшхотинлик" масаласи… Бу — президент юқорида таъкидлаганидек, ўта нозик масала.

"Икки хотин олгунча, Экта сигир олсангчи. Ҳар кун жанжал қигунча, ҳар кун қаймоқ есангчи", деб куйлаган Зокир Очилдиевнинг гапида ҳам қанчалар жон борлигини инкор эта олмаймиз.

Қўшхотинлик сингари иллатни йўқотиш учун қонун қабул қилинаётган бир пайтда, ўзбекистонликлар бу борада қандай фикрда?

Эркаклар фикрини билиш учун юқоридаги саволни ижтимоий тармоқда эълон қилдик.

"Қўшхотинлик" учун овоз берганлар фикри

"Илоҳий қоидами, демак инсоният учун фойдали. Агар зарар бўлганида, Яратган эгамиз изн бермаган бўларди", деб фикр билдирган Muzaffar Han.

"Қани эди, хотинларимиз рухсат берганда, 4-5тасига уйланган бўлардик", — деб орзу қилган Жаҳонгир Раҳматов.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик эркаклар бу бир нечта фарзандлари билан қаровсиз қолаётган бевалар ҳақида қайғуришнинг бир йўли, деган фикрни билдирганлар.

Мисол учун Рустамжон Тешабаев шундай ёзиб қолдирган:

"…Кўпхотинлик деганда фақат хотин устига қиз олиш тушунилмасин. Кўпхотинлик деганда бизни биринчи ўйлантирадиган масала, бир-икки нафар боласи билан бева қолган хотинлар ва бошқа муҳтож аёлларни мушкулини осон қилиш учунам кўпхотинликка барҳам бериб бўлмайди…"

"Шахсан мен бу масалани бутунлай қоралаш ёки оқлаш фикридан йироқман. Буни ҳаёт дейдилар! Ҳаётда ҳар хил вазият, ҳолат рўй бериши мумкин. Шундайин ҳодисалар ҳам ўз-ўзидан рўй бермас. Бой одамларнинг-ку нафс илинжида уйланишини оқлаб бўлмас, бироқ бир суянчиққа, умр йўлдошга муҳтож ёлғиз аёллар истагини ҳам ҳисобга олиш керак менимча", деб ёзган Файзулло Элшод.

"Бу қарордан кўпроқ аёллар жабр кўради, чункий юртимизда хотини йўқ эркакка нисбатан, эри йўқ хотинлар минг баробар кўп! Бу қарорни менимча яна бошқа кўриб чиқишса керак, акс ҳолда кўчада фоҳишалар баттароқ кўпая бошлайди, ҳозирги фоҳишахоналар ҳеч гап бўлмай қолади! Энди президент айтдию, лекин қонунчиларимиз, сал фаросатини ишлатиброқ ҳаётга тадбиқ этишади деб умид қиламиз! Мана раҳбаримиз дўпписини олиб кел дедилар, қани кўрамиз, қонунчиларимиз ростданам дўпписини олиб келишармикан, ёки дўппини калласи билан бирга олиб келишармикан!", деб ёган Обиджон Ҳасанов.

"Энди фармон чиқмасдан хотинларимизнинг ортиқчасига жавоб бериб юбораркинмиз? Шу савол ўйлантиряпти", деб ёзган Яссур Қаюмов.


о от шлаков и подготавливая к запуску процесса пищеварения. Для того, чтобы вода принесла максимальную пользу организму, ее надо пить, наклоняясь вперед, под углом приблизительно 45 градусов маленькими глотками, попутно массажируя пищевод (как это делают йоги).

Конечно, для здоровья очень важно предварительно очистить, структурировать воду, чтобы ее структура максимально приближалась к структуре жидкости нашего организма. С этой целью можно использовать даже водопроводную воду, предварительно настояв ее в стеклянной или эмалированной посуде с использованием кремня, шунгита и кварца. Еще один способ структурировать воду и придать ей свойства родниковой или талой воды — заморозить в морозильной камере, а потом растопить. Следует помнить, что растапливать воду следует не до конца. Когда останется кусочек льда размером с голубиное яйцо — его необходимо выловить и выбросить. Это так называемая тяжелая вода, в которой содержатся все вредные примеси: соли тяжелых металлов, канцерогены, вредные микроорганизмы и т. д. Кроме этого, в течение дня следует не забывать попивать воду, как только почувствуете первые признаки голода. Как правило, этого будет достаточно, чтобы утолить небольшой голод

Report Page