Она

Она

Пайғамбар ошиқлари

ОНА МЕҲРИ


Ёнғинда қолган Она ,ўз боласини қутқаролмасада нафас олсин деб ўлгунича деразадан чиқариб ушлаб турган.Бу қанлай холат.Ё Оллох Онани мехрини бунча Улуғ яратгансан.Оналарга таъзимдамиз


Орадан кунлар ўтди, қариялар уйига ташлаб кетилган муштипар онани бирор кимса зиёрат қилмади. Кўзлари тўрт бўлиб ёлғизликдан сиқилган онахон кексалик, касаллик ва қаровсизликдан касали зўрайиб, касалхонага тушиб қолди. Шунда ҳам нотавон ўғил бир бўлсада зиёратига бормади, қалби тош бу ўғилнинг кўнгли сал бўлсада юмшамади, ўзини катта олиб, гуноҳга ботти. Онахоннинг касали кучайиб, оғирлашди ва охириги манзили сари одимлай бошлади. Онасининг ўлим тўшагида ётганидан хабар топган нотавон фарзанднинг кўзи очилиб, тавба қилдими? Йўқ асло! Балки ҳейўқ-бейўқ, бирор кишига айтмасдан хорижга сафарга кетди, муштипар она бандаликни бажо келтириб, қабрга қўйилгандан кейин ватанига қайтди. Лекин экканини ўргани қайтган эди. Бунчалар ёмон нарса эккан бўлмаса! У онага оқ бўлиш ва исён уруғини қадаган эди, шундай экан қандай ҳосил олиши мумкин? Оқибати нима бўлиши мумкин? Бахтсизлик ва фалокатдан бошқа ҳосил олмаслигида шубҳа йўқ.Орадан саноқли кунлар ўтди, онасининг қабри ҳали қуриб улгурмаси жигаргўшаси ва ўғилларидан энг суюклиси даҳшатли автоҳалокат қурбони бўлди. Бу ҳодиса ота қалбига ханжар мисоли санчилди гўё. Бу мудҳиш ҳодисадан бир йил ўтар-ўтмас тижорати ва бутун ишларидаги ўнг қўли бўлган иккинчи ўғли бедаво дардга чалиниб, тўшакка михланиб қолди. Онани хор қилган бадбахт ўғил, бемор ўғлини олиб бормаган, кўрсатмаган доктори қолмади, лекин ҳеч қандай фойдаси бўлмади. Иккинчи ўғли ҳам биринчи ўғлининг ёнига равона бўлди. Ота ёлғиз ўзи қолди. Икки қаноти ҳам синди, руҳий ҳолати ҳам ёмонлашди, кенг ер унга тор бўлди. Тижорати касод бўлиб, хизматчилари мулкини ўғирлаб битирди.

Шу тариқа эккан экинининг ҳосилини ола бошлади. Кўз ўнгида ҳаёти бузилиб кетаётганини кўрган киши ўша, не машаққат билан барпо қилган биноси қаршисида йиқилаётганини кўриб, қўлидан ҳеч нарса келмай, томоша қилиб турган ожиз ўша, ҳар куни, ҳар соат ва ҳар лаҳза уқубат чекиб кун ўтказаётган кимса шудир, охиратдаги оқибати қандай бўлишини ёлғиз Оллоҳ билади..


Она рози Худо рози дейдилар.

Охиратда дуо қози дейдилар.

Қарғиш олсанг дўзах ўзи ейдилар.

Қарғиш олмай,дуо олгин Одамзод!


Ранжитмагин тирик жонки қалбини.

Ундан кўра бўлса олгин дардини.

Букиб қўйма,мағрур турган қаддини.

Карғиш олмай,дуо олгин Одамзод!


Парваришлаб эъзозласанг аёлни.

Икки дунё кўрмагайсан заволни.

Ажратолсанг харом билан халолни.

Қарғиш олмай,дуо олгин Одамзод!


Мол дунёга алданиб хам қолмагин.

Дўсти ёрдан хабар олиб толмагин.

У дунёга юзинг билан қаро бормагин.

Қарғиш олмай,дуо олгин Одамзод!


Пешонамга битилганим~шу дема.

Тақдиримдан кутилганим~шу дема.

Оч наҳор қолгин,биров ҳаққини ема.

Қарғиш олмай,дуо олгин Одамзод!


@Jonim_fido_yo_Rasululloh

каналга уланиш учун

👆👆👆

Report Page