Она...

Она...

"БУЛУНҒУР ҲАЁТИ"

Совуқ ва қоронғи хонанинг бир четида бетоб она алаҳсираб, дарддан қийналиб ётибди. Оила ниҳоятда қашшоқ. Ота вафот этган. Она дардманд...

Кичик ўғил онасининг бошида йиғлаб, нима қилишни билмай термулиб ўтирибди. У атиги 4 ёш. Онаси 3 кун туз тотмаган. Иштаҳасизликдан эмас, йўқчиликдан. Буни бола яхши англаган.

Ошхонадан ҳеч қандай егулик тополмагач, қуруқ қўл билан қайтишни хоҳламай ҳовлига чиқди, атрофга боқди, ёшланган кўзлари билан нималарнидир излади. Нима қидираётганини ўзи ҳам билмасди. Бир маҳал девор тагида ўсган қоқиўтга кўзи тушди. Шаҳд билан сариқ гулларидан 4-5 тасини юлиб олди. Яна ўша қоронғи хонага кирди. Онасининг юзларини силаб уни уйғотди. Қўлидаги гулларини онасига тутқазди. Беғубор табассум билан деди: "Онажон бу  Сизга...". Онаси уни бағрига босди, йиғлади, юзларидан ўпди.

"Менга гул олиб келдингми? Кел, уни сувга солиб қўямиз, шунда сўлиб қолмайди". Она шундай деди-ю, илоҳий бир куч билан шартда ўрнидан турди. Ўзини яхши ҳис эта бошлади. Дарди анча енгиллашди. Фарзандининг меҳри онасини оёққа турғазди.

Бизчи, ота-оналаримизга шу болачалик меҳр бера олаяпмизми? Бир оғиз ширин сўз айта олаяпмизми?!

Хулоса ўзингиздан.

Элдор БАБАЯРОВ,

Жиззах Давлат педагогика

институти талабаси              


Report Page