15 февралдан

15 февралдан

🌐OLTIARIQ_TV

Тошкент - Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови иш бошлайди

@oltiariq_tv

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади, чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган

Россияга борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади. 

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, мазкур йўналишда Uzautotrans Service корхонаси ўз автобусларида хизмат кўрсатади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади.

Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00да “Тошкент” автовокзалидан Омск шаҳрининг “Комарова” автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган. 

“Uzautotrans service корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу эзгу иш олтиариқлик тадбиркор Азизбек Ҳамролиев ташаббуси билан амалга оширилмоқда.

Report Page