Оладушки

Оладушки

Xosiyat_Shams

Оладушки


Керакли масаллиқлар:

·        300 гр қатиқ

·        0.5 ( ½ ) чой қошиқ сода

·        2 ош қошиқ шакар

·        1 чимдим туз

·        Хоҳишга кўра 2-3 гр ванилин

·        180 гр ун

·        1 та тухум

·        2 ош қошиқ ёғ

 

Тайёрланиш жараёни:

1.      Тоғорачага 300 гр қатиқ ва 0.5 ( ½ ) чой қошиқ сода солиб бир четга 15 дақиқага олиб қўямиз, шунда кўпириб чиқади.

2.      Кўпириб чиқганидан сўнг 2 ош қошиқ шакар, 1 чимдим туз, хоҳласангиз 2-3 гр ванилин, 180 гр ун ва 1 та тухум солиб яхшилаб аралаштириб оламиз, қуюқроқ бўлиши керак.

3.      Тавага 2 ош қошиқ ёғ солиб қиздириб оламиз ва ўрта оловда аралашмадан 1 ош қошиқдан соламиз; солган заҳотиз қийшиқроқ бўлса дарҳол думалоқ қилиб текислаб олинг.

4.      Устига тава қопқоғини ёпиб қизартирамиз.

5.      Кейин, орқа тарафини ўгириб яна қопқоқ ёпиб қизартирамиз.

6.      Пишгандан сўнг устига шакар пудрасини сепамиз; шоколад пастаси ёки қаймоқ қуйсангиз ҳам бўлади.

Сизга ёққан бўлса дўстларингизга ҳам улашинг!

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

Report Page