Тўра Боболов Новосибирскка ишлаш учун кетган бир гуруҳ сурхондарёликлар билан учрашди

Тўра Боболов Новосибирскка ишлаш учун кетган бир гуруҳ сурхондарёликлар билан учрашди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Новосибирск вилоятига амалий ташрифи чоғида Россияга ишлаш учун жўнаб кетаётган бир гуруҳ сурхондарёликлар билан ҳам учрашди.

Новосибирскдаги қурилиш соҳаси ва йирик чорвачилик комплексида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган воҳадошларимиз билан бўлган очиқ мулоқотда уларнинг соғлиғи, яшаш ва ишлаш шароитлари, турли ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилди.

Ўзаро суҳбатлар чоғида фуқаролар айрим масалалар билан боғлиқ муаммолари ечимида вилоят ҳокимидан амалий ёрдам сўрашди. Мутасаддиларга уларнинг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмасдан қисқа муддатда ҳал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Учрашувда уларга вилоятдаги бўш иш ўринлари таклиф этилиб, бу фуқароларнинг касб-кори, лаёқатига мос иш билан машғул бўлишлари учун зарур шароитлар яратилиши  таъкидланди.



Report Page