Москванинг "ЭКО-культура" агрохолдинг компанияси вакиллари билан учрашув

Москванинг "ЭКО-культура" агрохолдинг компанияси вакиллари билан учрашув

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов бошчилигидаги делегация Россия пойтахти Москвада ҳам бўлиб, учрашди.

Вилояти ҳокими Т. Боболов ҳамда "ЭКО-культура" агрохолдинг компанияси президенти A. Рудаков ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда, делегация аъзолари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Б.Aсадов иштирок этди.

Учрашув аввалида A. Рудаков помидор, бодринг сингари екологик тоза сабзавотларни етиштириш бўйича йетакчи ҳисоблан компания фаолияти ва Россияда иссиқхоналар қуриш учун амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил тақдимот қилди.

"ЭКО-культура" агрохолдинг компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати 453,0 млн долларлик учта инвестиция лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган.

Ушбу лойиҳалардан бири Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлашга мўлжалланган, йиллик қуввати - 65,7 минг тонна, 340,0 миллион доллар миқдоридаги агрокомплексни ташкил этишдир.

Мулоқот чоғида ушбу мажмуани барпо этиш, иссиқхоналар қурилишини бошлаш, сармоя жалб қилиш ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.




Report Page