Novosibirsk

Novosibirsk

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Дастлаб Россиянинг Новосибирск вилоятига ташриф буюрган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация бу ердаги "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғи маркази раҳбари Б. Григорьев билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонасида ўтказилган учрашувда Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ва экспорт салоҳияти тўғрисида сўз юритилди. Россия Федерациясида Сурхондарё вилоятидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот сўнггида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди.

Россиянинг бир неча ҳудудларида ўзбекистонликлар жамоат ташкилотлари жойлашган бўлиб, "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғи маркази раҳбари билан мулоқотдан сўнг Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Новосибирскдаги ўзбек диаспораси вакиллари билан ҳам учрашди.

Шундан сўнг делегация аъзолари "РосАгроМаркет" улгуржи-етказиб бериш Федерал тармоғининг янги барпо этилаётган логистика марказини бориб кўрдилар.


Report Page