Novosibirsk

Novosibirsk

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati
It

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россиянинг Новосибирск вилояти божхона бошқармасига ташриф буюрди.

Божхона раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот чоғида бу соҳада тадбиркорларга яратилган қулайликлар ва енгилликлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича “яшил йўлакча” тизимининг йўлга қўйилгани, ўз навбатида, Сурхондарёда етиштирилаётган ҳўл ва қуритилган мева-сабзавот ҳамда ишлаб чиқарилаётган бошқа маҳсулотларни Новосибирскдаги харидорларга етказиб бериш жараёнини тезлаштиришга ва экспорт ҳажмини ошириш имконини беради.

Сурхондарёдан Новосибирскка етказиб берилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини божхона ва фитосанитар назоратидан ўтказишнинг соддалаштирилгани ҳам ишбилармонлик муносабатлари ривожига кўмаклашмоқда.

Мулоқот чоғида божхона соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларни амалга оширишни тизимли ташкил қилиш масалалари муҳокама этилди.

Ташриф асносида чегара ўтказиш пунктидаги логистика терминали фаолияти билан танишилди.


Report Page