Novosibirsk

Novosibirsk

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Россиянинг Новосибирск вилоятидаги “Вектор-БиАльгам” акциядорлик жамиятида бўлишиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Компания вакциналар, иммунобиологик прибиотиклар ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган бўлиб, 1996 йилда Новосибирск вилоятининг Колцово шаҳридаги биофармацевтик технологиялар инновацион кластери бўлган вирусология ва биотехнология давлат илмий маркази асосида ташкил этилган.

Биотехнологик янгиликларни жорий этиш соҳасида катта тажрибага эга мутахассис Леонид Г. Никулин бошқариб келаётган корхонада аҳоли соғлиғини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган янги илмий ишланмаларга алоҳида эътибор қаратилади.

“Вектор-БиАльгам” фармацевтик иммунобиологик маҳсулотлар соҳасида етакчи корхоналардан бири бўлиб, A гепатитига қарши вакциналарни ишлаб чиқаради. Компаниянинг иккинчи асосий фаолияти - бу пробиотик препаратлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.

Микробиологик ва биотехнологик соҳалардаги инновацион салоҳият ва тажриба, шунингдек, дунёнинг фармацевтика бизнесидаги етакчи компаниялари билан фаол ҳамкорлик корхонага илғор ишланмалар, технологиялар ва рецептлар яратишга имкон беради. 

“Вектор-БиАльгам” маҳсулотлари йилдан йилга янги бозорларни забт этмоқда, истеъмолчилар ва экспертлар томонидан муносиб баҳоланмоқда.

Компания фаолияти билан танишув асносида фармацевтика соҳасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.


Report Page