Сирдарёда бошқарув вақтида ухлаб қолган “Нексия-3” ҳайдовчиси ЙТҲга учраб, вафот этди
@Nazarov24_7Бошқарув вақтида ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲга учради ва шифохонада вафот этди, дея маълум қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.
Келтирилишича, жорий йилнинг 28 март куни соат 03:30да Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Халқобод МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-199 автомобиль йўлининг 26 км.да, 1983 й.т ҳайдовчи Ғ.Х. “Нексия-3” русумли транспорт воситасини “Сардоба-Мирзаобод” йўналишида бошқараётиб, кучли чарчоқ оқибатида ухлаб қолиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг бўлагидаги бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Нексия-3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ғ.Х. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Транспорт воситасини чарчоқ ҳолатида бошқармаслигингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.