Озодбек Назарбеков, Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров уйда ўтирганларга совға улашмоқдами?

Озодбек Назарбеков, Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров уйда ўтирганларга совға улашмоқдами?

@Nazarov24_7
Расул Кушербаев, Озодбек Назарбеков, Алишер Қодиров

Уйда ўтириш доим ҳам зерикарли эмас. Кўчага чиқмаган ҳолда ҳам сиз ўз иқтидорингизни намоён қилишингиз ва бу билан эсдалик совғаларига эга бўлишингиз мумкин.

Вазирлар, депутатлар, ташкилотлар раҳбарлари биргаликда сизнинг бўш вақтингиз унумли ўтиши учун ижтимоий акцияда қатнашмоқдалар. Улар томонидан қизиқарли саволлар тақдим этилмоқда. Саволни топган киши машҳурларнинг совғасига эга бўлмоқда.

Шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳам мазкур акцияда иштирок этди. Улар ўз саволларини бериб, ғолибларни видеомурожаат орқали тақдирлади. Совғалар ҳам ўз эгасига етказилади.

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўз саволларини акция қатнашчиларига йўллади.

Олдинда яна вазир ва сиз кутмаган машҳур сиёсатчи, дипломатлар ижтимоий акцияда қатнашадилар ва ғолибга ўз эсдалик совғаларини жўнатадилар.

Ижтимоий акцияга қўшилинг!!! Оғир дамда бир — биримизни қўллаб қувватлайлик.

Манзил @covid19niyengamiz. Ижтимоий акцияда иштирок этинг.

Танловда қатнашишда давом этинг. Уйдан чиқмаган ҳолда таниқли шахслардан совға олинг. 

УЙДА ҚОЛИБ, ЎЗ ИҚТИДОРИНГИЗНИ НАМОЁН ҚИЛИНГ!



Report Page