Сирдарёда зовурга қулаган юк машинаси кабинасидаги шахс қутқарилди (фото)
@Nazarov24_7Жорий йилнинг 22 март куни соат 14-10 да Сирдарё вилояти ЙҲХБ навбатчилик қисмидан вилоят ФВБнинг 1050 қисқа рақамига Мирзабод тумани Боғистон МФЙ Садаф кўчасидаги зовурга ўрнатилган кўприк устидан ҳаракатланаётган Қ.О бошқарувидаги «HAVO» русумли тупроқ ортилган юк автомобили зовурга ағдарилиб, йўловчиси А.С кабина ичида (сувда) қолиб кетганлиги тўғрисида хабар тушган. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Воқеа жойига ФВБ навбатчи махсус қутқарув гуруҳи чиқиб, қутқарувчилар томонидан фуқаро А.С зовур ичидаги юк автомобили кабинасидан олиб чиқилди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширилди.
Ҳозирда ушбу фуқаронинг аҳволи яхши. У қутқарувчиларга ўз миннаддорчилигини билдирган.