Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган 33 та аккаунт аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус ҳақида ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган 33 та аккаунт аниқланди

@Nazarov24_7

Ўзбекистонда коронавирус ҳақида нотўғри хабарлар, асоссиз маълумотлар ва аҳоли ўртасида саросима уйғотувчи ахборот тарқатган 33 та аккаунт аниқланди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов маълум қилди.

Қайд этилишича, ИИВда Бош прокуратура ҳамда бошқа мутасадди органлар билан биргаликда аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни, шунингдек, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган барча қилмишларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган.

Бугунги кунга келиб, ишчи гуруҳ томонидан коронавирус ҳақида ҳақиқий вазиятни сохталаштириб талқин қилаётган, аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришга қаратилган, фуқаролар тотувлигини бузиш ва вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатган ижтимоий тармоқлардаги 33 та аккаунт аниқланган. Улардан 25 таси хорижий мамлакатлардаги фойдаланувчиларга, 8 таси эса Ўзбекистон фуқароларига тегишли. Ҳозирда ушбу фуқароларнинг шахси аниқланиб, тегишли терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, вирусга чалинган ҳамда карантинда бўлган фуқароларнинг шахсларини оммага тарқатган икки нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан сохта ва асоссиз маълумотларни тарқатаётган 13 нафар фуқаро аниқланиб, уларнинг тўққиз нафари билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Тўрт нафарининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунда белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилади.

Ўзбекистонда 17 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган фуқаролар сони 10 кишига етди. Соғлиқни сақлаш вазирининг маълум қилишича, 16 март ҳолати бўйича 5,6 мингдан ортиқ одам карантинга олинган.


Report Page