Тиббий ниқоблар вирусдан ҳимоялай олмайди: унда нега тақиш керак?

Тиббий ниқоблар вирусдан ҳимоялай олмайди: унда нега тақиш керак?

@Nazarov24_7

Янги турдаги COVID-19 коронавирус ҳақидаги янгиликлардан сўнг, дорихоналарида тиббиёт ниқобларига бўлган тақчиллик юзага келди. Кўчаларда одамларнинг аксарияти ниқобда. Бош вазир тиббий ниқоблар ва тиббиёт комбинезонларини ишлаб чиқариш ҳажми оширилгани, мамлакатда етарли даражада захира шакллантирилганини таъкидлаган бўлса-да, айрим дорихоналарда тиббиёт ниқоблари сотувда қолмаган. Турли соҳа мутахассислари ОАВ орқали чиқиш қилиб, вирусдан ҳимояланиш учун ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Аслида ҳам шундай? Дорихонага югуриш керакми? Meduza шу турдаги саволларга жавоб берди.

Тўхтанг, ушбу фикрлар аслида илмий асосга эга эмас. Шу сабаб тиббиёт ниқоблари фойда бериши даргумон.

Қисқа қилиб айтганда, йирик тиббиёт ташкилотлари касал бўлмаган ва шифохона ёки поликлиникада ишламайдиган одамларга ниқоб тақишни тавсия қила олмайди, чунки ниқобларнинг ҳимоя хусусияти исботланмаган ҳамда назарий жиҳатдан ниқоблар у қадар фойдали ҳам эмас. Тиббиёт ниқобларининг кўплаб камчиликлари мавжуд:

  • Ниқоблар кўзни ёпмайди. Табиийки вируслар учун тарқалишнинг энг яхши йўлларидан бири очиқ қолади;
  • Ниқоблар оғиз ва бурунга тўлиқ ёпишиб турмайди. Шу сабабли вируснинг оғиз ёки бурун орқали юқтиш эҳтимоллиги сақланиб қолади;
  • Ниқоблардаги тешиклар жуда катта бўлгани сабаб майда томичлар у орқали бемалол ўта олади. Бироқ йирик томчилар, масалан, одам акса урганда ниқоб маълум муддатга уни ушлаб қолади;
  • Ниқобларни тўғри тақиш жуда ноқулай, шу сабаб унинг фойдаси жуда кам.

У ҳолда нега ҳамма ниқоблар ҳақида гапирмоқда? Ўзи нега керак ниқоб?

Ниқобларни йўтал ёки акса уриши орқали вирус ёки бактерияларни бошқаларга тарқатиши мумкин бўлган беморларга тақиш тавсия этилади. Шунингдек, ниқобларни жарроҳлар ҳам тақишига одатга айланган, аммо бу операция қилинаётган жароҳатнинг инфекциядан ҳимоя қилишни кафолатлайдиган маълумотлар йўқ. Шуга қарамай, ниқоблар шифокорни бемордан сачрайдиган биологик суюқликдан ҳимоя қила олади.

У ҳолда вирусдан ҳимояланиш учун нима қилиш керак?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўплаб вируслардан ҳимояланишнинг оддий ва универсал усулларини тавсия қилади:

  • Қўлларни тўғри ва мунтазам ювиш: камида 20 сония давомида совун билан ва кафтнинг барча жойларини яхшилаб ювиш, шундан сўнг, қўлни яхшилаб артиш;
  • Кир қўллар билан юзга, айниқса, бурун, оғиз ва кўзга тегиниш керак эмас;
  • Йўталаётган, акса ураётган, шунингдек, юқори тана ҳарорати мавжуд инсонга яқинлашмаслик лозим;
  • Тўғри йўталиш ва акса уриш тасвирланган плакатларни иш ёки уйга илиб қўйиш керак;
  • Гўшт ва тухум маҳсулотларини етарли даража ҳароратда пишириб, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Барибир ниқоб тақиб юришни истаган одам буни қандай тўғри амалга ошириши керак?

Универсал масалаҳат — ниқоблар қадоғидаги қўлланмага риоя қилиш. Аммо қўшимча масалаҳатлар ҳам керак бўлади:

  • Ниқобни доимо тақиб юриш керак, ҳатто уйда оила аъзолари билан бўлган ҳам;
  • Ниқобнинг ипларини иложи борича қаттиқроқ тортиб боғлаш даркор, шунда ниқоб бурунни яхшироқ ёпади;
  • Тиббиёт ниқобидан бир мартагина фойдаланиш керак;
  • Ниқобни таққанда унга тегинмаслик керак;
  • Ниқоб нам ёки кир бўлса, алмаштириш лозим;
  • Ниқобни резинаси ёки боғичидан ушлаб ечиш керак;
  • Ниқобни ечиб ташлагандан сўнг, қўлни совунлаб ювиш лозим.

Ниқоблардан кўра, ФФП2 респираторлари яхши фойда беради (ФФП1 респираторлари борлигини ҳам унутмаслик керак, уларнинг ташқи кўриниши чиройли бўлса-да, ҳимояси кучсиз). Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт ходимларига айнан ФФП2’дан фойдаланишни тавсия қилади. Аммо унинг ҳам ўзига яраша камчилиги бор:

  • Бу каби респираторларда нафас олиш қийин, айниқса, узоқ вақт тақиб юрилганида. Шу сабабли нафас олиш тизимида сурункали азият чекадиган, шунингдек, айрим руҳий носоғлом инсонларга бу турдаги респираторлардан фойдаланиш тавсия этилмайди — аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
  • Бу каби респираторлар болалар ва соқол ёки мўйлови бор одамларнинг юзига яхши тақилмайди, шу сабаб унинг ҳимояси самарали эмас.



Report Page