Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус қайд этилди

@Nazarov24_7

Дастлабки беморнинг икки фарзандида, шунингдек Туркиядан келган бошқа бир Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланди.

Koronavirus

11 мартда Франциядан қайтган Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавируси 15 март куни аниқлангач, у билан мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган.

Шунингдек, 15 март куни соат 05:15 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг «Истанбул-Тошкент» йўналишидаги 274-рейси билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус аниқланган.

Манбаа: kun.uz

Report Page