Хитой АҚШни коронавирусни тарқатганликда айблади

Хитой АҚШни коронавирусни тарқатганликда айблади

@Nazarov24_7

Хитой расман АҚШни коронавирус инфексиясини мамлакат ҳудудида тарқатганликда айблади, деб хабар бермоқда tsargrad.tv.

Хабарда таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирлиги мутахассиси Чжао Лисзян бу ҳақда баёнот берган. Шунингдек, мутахассис бу вируснинг “биологик қурол” эканини ҳам қўшимча қилган.


Чжао Лисзян АҚШ Вакиллар палатаси назорат қўмитаси тасарруфида бўлган Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг директори Роберт Редфилд билан суҳбатдан сўнг ўз хулосасини Twitter даги саҳифасида ёзиб қолдирган.  

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Редфилд ҳибсга олинган.

Шунингдек, Лисзян бир қатор саволларни ўртага ташлаган.


“АҚШда биринчи бемор қачон аниқланган ва ҳозирда қанча одам касалликка чалинган? Эҳтимол, Уханга эпидемияни АҚШ армияси олиб келгандир. Шаффоф бўлинг! Ҳақиқий маълумотларни ошкор қилинг! АҚШ бизга тушунтириш бериши керак!” деб ёзади хитойлик амалдор.

Шуни таъкидлаш керакки, Хитойда эпидемия хавфи пасаймоқда. Ҳозирда Европа, асосан, Италия асосий қизил нуқта бўлиб турибди.

Report Page